Аль-Мухтасар · Тафсир · на узбекском
ص
Сад
Сод · Мекканская · 88 аятов
Сод. Бундай ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг аввалида айтиб ўтдик. Аллоҳ одамларга дунё ва охиратлари учун фойдали бўлган ишларни эслатиб қўйишни ўз ичига олган Қуръонга қасам ичди. Иш мушриклар ўйлагнидек эмас. Аллоҳнинг шериги йўқ.
38:2Страница 453
بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فِي عِزَّةٖ وَشِقَاقٖ ٢
Однако те, которые не веруют, пребывают в гордыне и разладе с истиной.
Лекин кофирлар Аллоҳни ягона илоҳ деб билишдан ўзларини катта оладилар ва Муҳаммад алайҳиссаломга адоват билан қаршилик қиладилар.
38:3Страница 453
كَمۡ أَهۡلَكۡنَا مِن قَبۡلِهِم مِّن قَرۡنٖ فَنَادَواْ وَّلَاتَ حِينَ مَنَاصٖ ٣
Как же много поколений погубили Мы до них! Они взывали, но уже было поздно для того, чтобы уклониться.
Улардан олдин ҳам пайғамбарларини ёлғончига чиқарган қанча умматларни ҳалок этганмиз. Бошларига азоб ёғилган пайтда нажот сўраб нидо қилганлар. Лекин вақт кеч бўлганди. Азобдан нажот топиш вақти аллақачон ўтиб кетиб бўлганди.
38:4Страница 453
وَعَجِبُوٓاْ أَن جَآءَهُم مُّنذِرٞ مِّنۡهُمۡۖ وَقَالَ ٱلۡكَٰفِرُونَ هَٰذَا سَٰحِرٞ كَذَّابٌ ٤
Они удивились тому, что к ним явился предостерегающий увещеватель из них самих, и неверующие сказали: «Это - лживый колдун!
Ўзларидан бўлган бир пайғамбар келиб, уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирганидан ажабландилар ва кофирликларида давом этавердилар. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ эканини исботловчи ҳужжатларни ўз кўзлари билан кўриб турган кофирлар: "Бу одамларни сеҳрлайдиган жодугар, Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбарман, дейдиган каззоб", дедилар.
38:5Страница 453
أَجَعَلَ ٱلۡأٓلِهَةَ إِلَٰهٗا وَٰحِدًاۖ إِنَّ هَٰذَا لَشَيۡءٌ عُجَابٞ ٥
Неужели он обратил богов в Единственного Бога? Воистину, это - нечто удивительное!».
Бу одам бир неча худоларни битта худо қилибдими? Бу иш жуда ғалати-ку!
38:6Страница 453
وَٱنطَلَقَ ٱلۡمَلَأُ مِنۡهُمۡ أَنِ ٱمۡشُواْ وَٱصۡبِرُواْ عَلَىٰٓ ءَالِهَتِكُمۡۖ إِنَّ هَٰذَا لَشَيۡءٞ يُرَادُ ٦
Знатные люди из их числа удалились со словами: «Ступайте и терпите за ваших богов. Воистину, это - некий замысел (или нечто желанное).
Уларнинг катталари ўз тобеларига шундай дея туриб кетдилар: "Ўз эътиқодингизда маҳкам туринглар. Муҳаммаднинг динига кирманглар. Худоларингизга ибодат қилишда бардавом бўлинглар. Муҳаммад атайин, биздан ғолиб бўлиш ва бизни ўзига тобе қилиш учун якка худоликка чақиряпти", дедилар.
38:7Страница 453
مَا سَمِعۡنَا بِهَٰذَا فِي ٱلۡمِلَّةِ ٱلۡأٓخِرَةِ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا ٱخۡتِلَٰقٌ ٧
Мы не слышали об этом в последней религии. Это - не что иное, как вымысел.
"Муҳаммад айтаётган яккахудоликни олдинги ота-боболаримизда эшитмаганмиз. Ийсо алайҳиссаломнинг миллати орасида ҳам бу гап йўқ. Бу ёлғон тўқимадан бошқа нарса эмас".
38:8Страница 453
أَءُنزِلَ عَلَيۡهِ ٱلذِّكۡرُ مِنۢ بَيۡنِنَاۚ بَلۡ هُمۡ فِي شَكّٖ مِّن ذِكۡرِيۚ بَل لَّمَّا يَذُوقُواْ عَذَابِ ٨
Неужели среди нас Напоминание ниспослано только ему одному?». О нет! Они сомневаются в Моем Напоминании (Коране). О нет! Они еще не вкусили мучений.
"Қуръон орамизда шунча улуғлар бўла териб, келиб-келиб ўшанга тушиб қолибдими?" Аксинча, мушриклар сизга нозил қилинган ваҳий ҳақида шубҳа-гумондадирлар. Улар ҳали Аллоҳнинг азобини татиб кўрмадилар. Шунинг учун ҳовлиқяптилар. Татиб кўрган бўлганларида куфр, ширк, шубҳа-гумонларга журъат эта олмаган бўлардилар.
38:9Страница 453
أَمۡ عِندَهُمۡ خَزَآئِنُ رَحۡمَةِ رَبِّكَ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡوَهَّابِ ٩
Или же у них есть сокровищницы милости твоего Господа, Могущественного, Дарующего?
Ёки ҳаммадан Ғолиб, Қудратли ва истаганича эҳсон қила оладиган Саховатли Парвардигорингизнинг раҳмат хазиналари ўша ҳақни тан олмайдиган мушрикларнинг олдиларидамикин-а?! Ўша хазиналар орасида пайғамбарлик ҳам бор. Уни ҳам Ўзи хоҳлаган бандасига беради. Кимга бериш, кимга бермасликни ҳал қилиш уларнинг иши эмас.
38:10Страница 453
أَمۡ لَهُم مُّلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَاۖ فَلۡيَرۡتَقُواْ فِي ٱلۡأَسۡبَٰبِ ١٠
Или же им принадлежит власть над небесами, землей и тем, что между ними? Пусть же они поднимутся на небеса по путям (или веревкам).
Ёки осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг мулки уларникими? Шунинг учун уни кимга бериш, кимга бермасликни ҳал қилмоқчи бўляптиларми? Агар шундай даъволари бўлса, марҳамат, йўлини қилиб самога кўтариверсинлар.
38:11Страница 453
جُندٞ مَّا هُنَالِكَ مَهۡزُومٞ مِّنَ ٱلۡأَحۡزَابِ ١١
Это войско будет разбито, подобно прежним соумышленникам.
Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончига чиқарувчилар олдинги пайғамбарларини ёлғончига чиқарганлар каби мағлуб бўлган бир фирқадир.
38:12Страница 453
كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ وَعَادٞ وَفِرۡعَوۡنُ ذُو ٱلۡأَوۡتَادِ ١٢
До них посланников сочли лжецами народ Нуха (Ноя), адиты и Фараон, владыка кольев,
Ёлғончига чиқариш энди бўлаётган иш эмас. Олдин Нуҳ қавми ҳам, Од ҳам, одамларни азоблаш учун поналардан фойдаланган Фиръавн ҳам ёлғончига чиқарганлар.
38:13Страница 453
وَثَمُودُ وَقَوۡمُ لُوطٖ وَأَصۡحَٰبُ لۡـَٔيۡكَةِۚ أُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡأَحۡزَابُ ١٣
самудяне, народ Лута (Лота) и жители Айки. Это были соумышленники.
Самуд ҳам, Лут қавми ҳам, Шуайб қавми ҳам ёлғончига чиқарганлар. Ана ўшалар пайғамбарлани ёлғончига чиқариш асосида бирлашган фирқалардир.
38:14Страница 453
إِن كُلٌّ إِلَّا كَذَّبَ ٱلرُّسُلَ فَحَقَّ عِقَابِ ١٤
Все они сочли лжецами посланников, и истинным было Мое наказание.
Бу фирқалардан бирон фирқа йўқки, пайғамбарни ёлғончига чиқармаган бўлса. Бас, уларга Аллоҳнинг азоби келиши ҳақли бўлиб қолди. Гарчи бир муддат кечроқ бўлса ҳам.
38:15Страница 453
وَمَا يَنظُرُ هَٰٓؤُلَآءِ إِلَّا صَيۡحَةٗ وَٰحِدَةٗ مَّا لَهَا مِن فَوَاقٖ ١٥
Им нечего ждать, кроме одного лишь гласа, для которого нет возврата.
Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончига чиқарган анави мушриклар Сур карайига иккинчи марта дам урилишидан бошқа нарсани кутмаяптилар. Бас, шу ёлғончига чиқаришларида ўлиб кетсалар, уларга азоб тушиши муқаррар бўлади.
38:16Страница 453
وَقَالُواْ رَبَّنَا عَجِّل لَّنَا قِطَّنَا قَبۡلَ يَوۡمِ ٱلۡحِسَابِ ١٦
Они сказали: «Господь наш! Приблизь нашу долю (покажи нам книгу с нашими добрыми и злыми деяниями) до наступления Дня расчета».
Масхара қилишиб дедилар: "Парвардигоро, ўша азобни Қиёмат куни бўлишидан олдин шу дунёнинг ўзида бериб қўя қол".
38:17Страница 454
ٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَٱذۡكُرۡ عَبۡدَنَا دَاوُۥدَ ذَا ٱلۡأَيۡدِۖ إِنَّهُۥٓ أَوَّابٌ ١٧
Терпи то, что они говорят, и помяни Нашего могучего раба Давуда (Давида). Он всегда обращался к Аллаху.
Эй Пайғамбар, анави сизни ёлғончига чиқараётганлар айтаётган ёмон гапларга сабр қилинг. Душманларига қарши туриш ва Аллоҳга тоат-ибодат қилиш борасида қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсланг! Дарҳақиқат, у кўп-кўп Аллоҳга тавба қилиб, Аллоҳ рози бўладиган йўлдан борарди.
38:18Страница 454
إِنَّا سَخَّرۡنَا ٱلۡجِبَالَ مَعَهُۥ يُسَبِّحۡنَ بِٱلۡعَشِيِّ وَٱلۡإِشۡرَاقِ ١٨
Мы подчинили горы, и они славословили вместе с ним после полудня и утром.
Дарҳақиат, Биз тоғларни бўйсундирдик. Улар кечки пайт ва эрталаб Довуд билан бир хил тасбеҳ айтадилар.
38:19Страница 454
وَٱلطَّيۡرَ مَحۡشُورَةٗۖ كُلّٞ لَّهُۥٓ أَوَّابٞ ١٩
А также птиц, собранных вместе. Все они обращались к Нему.
Ҳаводаги қушларни ҳам бўйсундирдик. Ҳаммалари Довудга итоат қиладилар. Унга эргашиб тасбеҳ айтадилар.
38:20Страница 454
وَشَدَدۡنَا مُلۡكَهُۥ وَءَاتَيۡنَٰهُ ٱلۡحِكۡمَةَ وَفَصۡلَ ٱلۡخِطَابِ ٢٠
Мы укрепили его власть и даровали ему мудрость и решающее слово.
Душманларига қарши куч-қудрат, ҳайбат ва ғалабани бериб, давлатини қудратли қилдик. Ўзига пайғамбарликни ва энг тўғри қарор ола билишни ҳамда мақсадини равон тушунтира олиш қобилиятини ато этдик.
38:21Страница 454
۞ وَهَلۡ أَتَىٰكَ نَبَؤُاْ ٱلۡخَصۡمِ إِذۡ تَسَوَّرُواْ ٱلۡمِحۡرَابَ ٢١
Дошла ли до тебя весть о тех, кто затеял тяжбу и перелез через стену молельни?
Эй Пайғамбар, сизга икки даъволашгувчининг Довуд алайҳиссалом ибодат қиладиган меҳробга чиққан пайтидаги хабари келдими?
38:22Страница 454
إِذۡ دَخَلُواْ عَلَىٰ دَاوُۥدَ فَفَزِعَ مِنۡهُمۡۖ قَالُواْ لَا تَخَفۡۖ خَصۡمَانِ بَغَىٰ بَعۡضُنَا عَلَىٰ بَعۡضٖ فَٱحۡكُم بَيۡنَنَا بِٱلۡحَقِّ وَلَا تُشۡطِطۡ وَٱهۡدِنَآ إِلَىٰ سَوَآءِ ٱلصِّرَٰطِ ٢٢
Они вошли к Давуду (Давиду), и он испугался их. Они сказали: «Не бойся, мы - двое тяжущихся. Один из нас поступил несправедливо по отношению к другому. Рассуди же между нами по справедливости, не будь несправедлив и укажи нам на верный путь.
Довуднинг олдига тўсатдан, ноодатий тарзда кириб борганларида у қўрқиб кетди. Шунда улар дедилар: "Қўрқма. Биз биримиз биримизга тажовуз қилган икки даъволашгувчимиз. Бас, сен бизнинг ўртамизда адолат билан ҳукм қил, биронтамизга жабр қилиб қўйма ва бизни тўғри йўлга бошла".
38:23Страница 454
إِنَّ هَٰذَآ أَخِي لَهُۥ تِسۡعٞ وَتِسۡعُونَ نَعۡجَةٗ وَلِيَ نَعۡجَةٞ وَٰحِدَةٞ فَقَالَ أَكۡفِلۡنِيهَا وَعَزَّنِي فِي ٱلۡخِطَابِ ٢٣
Это - мой брат. У него есть девяносто девять овец, а у меня - всего одна овца. Он сказал: «Отдай ее мне!» - и одолел меня на словах».
Даъвогарларнинг бири Довуд алайҳиссаломга деди: "Мана бу одам менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиқ қўйи бор. Менинг эса битта совлиқ қўйим бор. У ўшани ҳам менга берасан, деб талаб қилди ва тортишувда мени енгди".
38:24Страница 454
قَالَ لَقَدۡ ظَلَمَكَ بِسُؤَالِ نَعۡجَتِكَ إِلَىٰ نِعَاجِهِۦۖ وَإِنَّ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلۡخُلَطَآءِ لَيَبۡغِي بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٍ إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ وَقَلِيلٞ مَّا هُمۡۗ وَظَنَّ دَاوُۥدُ أَنَّمَا فَتَنَّٰهُ فَٱسۡتَغۡفَرَ رَبَّهُۥ وَخَرَّۤ رَاكِعٗاۤ وَأَنَابَ۩ ٢٤
Давуд (Давид) сказал: «Он поступил по отношению к тебе несправедливо, когда попросил присоединить твою овцу к своим. Воистину, многие партнеры поступают несправедливо по отношению друг к другу, кроме тех, которые уверовали и совершают праведные деяния. Но таких мало». Давуд (Давид) убедился, что Мы подвергли его искушению, попросил прощения у своего Господа, пал ниц и раскаялся.
Довуд улар орасида ҳукм чиқариб, даъвогарга шундай деди: «Дарҳақиқат, шеригинг сенинг совлиқ қўйингни ўзининг совлиқларига қўшиб олишни сўраб сенга зулм қилибди. Кўп шериклар инсоф қилмасдан шеригининг ҳаққига тажовуз қилиб, бир-бирларига зулм қиладилар. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган мўминларгина бундан мустасно. Улар шерикларига зулм қилмайдилар, инсоф билан иш юритадилар. Лекин улар жуда озчилик". Довуд алайҳиссалом уни имтиҳон қилаётганимизни аниқ билди-да, Парвардигоридан мағфират тилаб, саждага йиқилди, тавба-тазарру қилди.
38:25Страница 454
فَغَفَرۡنَا لَهُۥ ذَٰلِكَۖ وَإِنَّ لَهُۥ عِندَنَا لَزُلۡفَىٰ وَحُسۡنَ مَـَٔابٖ ٢٥
Мы простили ему это. Воистину, он приближен к Нам, и ему уготовано прекрасное место возвращения.
Унинг дуосини ижобат қилиб, ўша хатосини кечирдик. Дарҳақиқат, у Бизнинг даргоҳимизга яқин зотлардандир ва унинг учун охиратда гўзал оқибат бордир.
38:26Страница 454
يَٰدَاوُۥدُ إِنَّا جَعَلۡنَٰكَ خَلِيفَةٗ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَٱحۡكُم بَيۡنَ ٱلنَّاسِ بِٱلۡحَقِّ وَلَا تَتَّبِعِ ٱلۡهَوَىٰ فَيُضِلَّكَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ يَضِلُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ لَهُمۡ عَذَابٞ شَدِيدُۢ بِمَا نَسُواْ يَوۡمَ ٱلۡحِسَابِ ٢٦
О Давуд (Давид)! Воистину, Мы назначили тебя наместником на земле. Суди же людей по справедливости и не потакай порочным желаниям, а не то они собьют тебя с пути Аллаха. Воистину, тем, кто сбивается с пути Аллаха, уготованы тяжкие мучения за то, что они предали забвению День расчета.
Эй Довуд, диний ва дунёвий ҳукмларни ижро этишинг учун сени ер юзига халифа қилиб тайинладик. Бас, одамлар орасида адолат билан ҳукм юрит. Ҳукм чиқараётганингда ҳавойи нафсга эргашиб, дўстлик, қариндошлик ёки адоват туфайли адолатдан четлаб кетма. Натижада ҳавойи нафс сени тўғри йўлдан оздириб юбормасин. Аллоҳнинг тўғри йўлидан озганлар учун ҳисоб кунини, яъни, қиёмат кунини унутганлари боис қаттиқ азоб бордир. Қиёматни эслаганларида ундан қўрққан ва ҳавойи нафсларига эргашмаган бўлардилар.
38:27Страница 455
وَمَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَآءَ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا بَٰطِلٗاۚ ذَٰلِكَ ظَنُّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْۚ فَوَيۡلٞ لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنَ ٱلنَّارِ ٢٧
Мы не создали небо, землю и то, что между ними, понапрасну. Так думают только те, которые не веруют. Горе же тем, которые не веруют, от Огня!
Осмону ерни беҳуда яратмадик. Бу куфр келтирганларнинг гумонидир. Бундай гумонга борадиган кофирларга, агар шу кофирлигида ва шу гумонида ўлиб кетадиган бўлса, Қиёмат куни дўзах бўлсин, ҳалокат бўлсин!
38:28Страница 455
أَمۡ نَجۡعَلُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ كَٱلۡمُفۡسِدِينَ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَمۡ نَجۡعَلُ ٱلۡمُتَّقِينَ كَٱلۡفُجَّارِ ٢٨
Неужели Мы уравняем тех, кто уверовал и совершал праведные деяния, с теми, кто распространял нечестие на земле? Или же Мы уравняем богобоязненных с грешниками?
Аллоҳга иймон келтириб, пайғамбарига эргашиб, яхши амаллар қиладиган мўминларни ҳеч қачон ер юзида куфру маъсиятлар ила бузғунчилик қиладиган кофирларга ўхшатиб қўймаймиз. Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган мўминларни ҳеч қачон гуноҳ лойига ботган мунофиқлар, кофирлар каби қилиб қўймаймиз. Уларни тенглаштириш Аллоҳ таолонинг шаънига нолойиқ бўлган бир жабрдир. Аксинча, Аллоҳ тақводор мўминларни жаннат билан сийлайди. Бадбахт кофирларни эса дўзахга киритиб, жазолайди. Чунки бу икки тоифа Аллоҳнинг наздида тенг эмас. Шундай бўлгач, уларнинг жазо ёки мукофот олишлари ҳам бир-бирига ўхшамайди.
38:29Страница 455
كِتَٰبٌ أَنزَلۡنَٰهُ إِلَيۡكَ مُبَٰرَكٞ لِّيَدَّبَّرُوٓاْ ءَايَٰتِهِۦ وَلِيَتَذَكَّرَ أُوْلُواْ ٱلۡأَلۡبَٰبِ ٢٩
Это - благословенное Писание, которое Мы ниспослали тебе, дабы они размышляли над его аятами и дабы обладающие разумом помянули назидание.
Сизга нозил қилганимиз бу Қуръон кони яхшилик ва фойдадир. Токи, одамлар унинг оятларини тадаббур қилсинлар, маънолари ҳақида фикр юритсинлар. Мунаввар ақл эгалари ундан ибрат, насиҳат олсинлар.
38:30Страница 455
وَوَهَبۡنَا لِدَاوُۥدَ سُلَيۡمَٰنَۚ نِعۡمَ ٱلۡعَبۡدُ إِنَّهُۥٓ أَوَّابٌ ٣٠
Мы даровали Давуду (Давиду) Сулеймана (Соломона). Как прекрасен был этот раб! Воистину, он всегда обращался к Аллаху.
Биз Довудга марҳамат кўрсатиб, ўғли Сулаймонни инъом этдик. Сулаймон нақадар яхши банда. У Аллоҳга кўп тавба-тазарру қилади.
38:31Страница 455
إِذۡ عُرِضَ عَلَيۡهِ بِٱلۡعَشِيِّ ٱلصَّٰفِنَٰتُ ٱلۡجِيَادُ ٣١
Однажды после полудня ему показали коней, бьющих копытами, быстроногих (или породистых).
Эсланг, бир оқшом унга уч оёқда гижинглаб, тўртинчи оёғини кўтариб турган учқур отлар кўрсатилди. У отларга маҳлиё бўлиб турганида қуёш ботиб қолди.
38:32Страница 455
فَقَالَ إِنِّيٓ أَحۡبَبۡتُ حُبَّ ٱلۡخَيۡرِ عَن ذِكۡرِ رَبِّي حَتَّىٰ تَوَارَتۡ بِٱلۡحِجَابِ ٣٢
Он сказал: «Я продолжал отдавать предпочтение любви к добру перед поминанием моего Господа, пока оно (солнце) не скрылось за преградой.
Сулаймон деди: "Мен мол-дунёга, мана бу отларга берилиб кетиб қолибман, ҳатто қуёш ботиб кетибди ва аср намозини қазо қилибман".
38:33Страница 455
رُدُّوهَا عَلَيَّۖ فَطَفِقَ مَسۡحَۢا بِٱلسُّوقِ وَٱلۡأَعۡنَاقِ ٣٣
Верните их ко мне!». А затем он стал рубить им голени и шеи.
"Бу отларни менга қайтаринглар". Отлар унга қайтарилгач, уларнинг оёқлари ва бўйинларини қилич билан чопиб ташлади.
38:34Страница 455
وَلَقَدۡ فَتَنَّا سُلَيۡمَٰنَ وَأَلۡقَيۡنَا عَلَىٰ كُرۡسِيِّهِۦ جَسَدٗا ثُمَّ أَنَابَ ٣٤
Мы подвергли Сулеймана (Соломона) искушению и бросили на его трон тело (уродливое тело ребенка или дьявола), после чего он раскаялся (или вернулся к власти).
Дарҳақиқат, Биз Сулаймонни синадик ва тахти устига бир инсон суратидаги шайтонни ташладик. Шайтон унинг подшоҳлигини бир муддат бошқарди. Кейин Аллоҳ Сулаймонга подшоҳлигини қайтариб берди ва уни шайтонлар устидан ҳукмрон қилиб қўйди.
38:35Страница 455
قَالَ رَبِّ ٱغۡفِرۡ لِي وَهَبۡ لِي مُلۡكٗا لَّا يَنۢبَغِي لِأَحَدٖ مِّنۢ بَعۡدِيٓۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡوَهَّابُ ٣٥
Он сказал: «Господи! Прости меня и даруй мне такую власть, которая не будет подобать никому после меня. Воистину, Ты - Дарующий».
Сулаймон деди: "Парвардигорим, гуноҳларимни кечир. Менга бир ўзимгагина хос бўлган, мендан кейин бирон кишига муяссар бўлмайдиган подшоҳликни ато эт. Дарҳақиқат, Сенинг Ўзинг ҳадя этгувчисан, саховатпешасан".
38:36Страница 455
فَسَخَّرۡنَا لَهُ ٱلرِّيحَ تَجۡرِي بِأَمۡرِهِۦ رُخَآءً حَيۡثُ أَصَابَ ٣٦
Тогда Мы подчинили ему ветер, который нежно дул по его велению, куда бы он ни пожелал,
Унинг дуосини ижобат айлаб, унга шамолни бўйсундириб бердик. Шамол ҳар қанча кучли ва тез бўлмасин, унинг амрига мулойим бўйсуниб, у истаган тарафга эсадиган бўлди.
38:37Страница 455
وَٱلشَّيَٰطِينَ كُلَّ بَنَّآءٖ وَغَوَّاصٖ ٣٧
а также дьяволов - всяких строителей, ныряльщиков
Унга шайтонларни ҳам бўйсундириб бердик. Унинг амрига итоат этадиган бўлдилар. Улар орасида бинокорлари ҳам, денгизларга шўнғиб, дуру гавҳарларни олиб чиқадиган ғаввослари ҳам бор.
Бошқа бебош шайтонларни ҳам бўйсундирдик. Уларни кишанлаб, ҳаракатлана олмайдиган қилиб қўйдик.
38:39Страница 455
هَٰذَا عَطَآؤُنَا فَٱمۡنُنۡ أَوۡ أَمۡسِكۡ بِغَيۡرِ حِسَابٖ ٣٩
Это - Наш дар. Оказывай милость или удерживай - расчета не будет (ты не будешь нести ответственность за то, что одарял дарами одних и не оказывал милости другим, или тебе будут дарованы блага без расчета).
Эй Сулаймон, қилган дуойингни ижобат айлаб, сенга ато этган нарсамиз мана шу. Энди уларни ўзинг истаган одамга бериб юборасанми, ўзингда олиб қоласанми, фарқи йўқ, бу ишинг учун ҳисоб қилинмайсан.
38:40Страница 455
وَإِنَّ لَهُۥ عِندَنَا لَزُلۡفَىٰ وَحُسۡنَ مَـَٔابٖ ٤٠
Воистину, он приближен к Нам, и ему уготовано прекрасное место возвращения.
Шак-шубҳасиз, Сулаймон Бизга яқин бандаларимиздан. Унинг учун гўзал оқибат, яъни, жаннат бор.
38:41Страница 455
وَٱذۡكُرۡ عَبۡدَنَآ أَيُّوبَ إِذۡ نَادَىٰ رَبَّهُۥٓ أَنِّي مَسَّنِيَ ٱلشَّيۡطَٰنُ بِنُصۡبٖ وَعَذَابٍ ٤١
Помяни Нашего раба Айюба (Иова). Он воззвал к своему Господу: «Дьявол причинил мне вред и мучения!».
Эй Пайғамбар, бандамиз Айюбни эсланг. Ўшанда у Аллоҳга дуо қилиб: "Менга шайтон қийинчилик туғдиряпти ва озор етказяпти", деганди.
38:42Страница 455
ٱرۡكُضۡ بِرِجۡلِكَۖ هَٰذَا مُغۡتَسَلُۢ بَارِدٞ وَشَرَابٞ ٤٢
Ему было сказано: «Топни ногой! Вот прохладная вода для купания и питье».
Унга: "Оёғинг билан ерни теп", дедик. У тепган эди, ундан бир булоқ отилиб чиқди. Энди ундан ичиш ҳам, унда чўмилиш ҳам мумкин. Шунда унга етган зарар ва озор ҳам кетади.
38:43Страница 456
وَوَهَبۡنَا لَهُۥٓ أَهۡلَهُۥ وَمِثۡلَهُم مَّعَهُمۡ رَحۡمَةٗ مِّنَّا وَذِكۡرَىٰ لِأُوْلِي ٱلۡأَلۡبَٰبِ ٤٣
Мы даровали ему его семью и еще столько же вместе с ними по Нашей милости и как напоминание для обладающих разумом.
Дуосини ижобат айлаб, ундан зарарни кетказдик. Ўз тарафимиздан бир марҳамат кўрсатиб, қилган сабрига яраша муокфотлаб ҳамда ақл эгалари сабр оқибати фаровонлик ва савоб эканини билиб олишлари учун унга оиласини ҳадя этдик. Оиласига қўшиб яна ўшанча болалар ва набираларни ҳам бердик.
38:44Страница 456
وَخُذۡ بِيَدِكَ ضِغۡثٗا فَٱضۡرِب بِّهِۦ وَلَا تَحۡنَثۡۗ إِنَّا وَجَدۡنَٰهُ صَابِرٗاۚ نِّعۡمَ ٱلۡعَبۡدُ إِنَّهُۥٓ أَوَّابٞ ٤٤
Возьми в руку пучок, ударь им жену и не преступай клятвы». Воистину, Мы нашли его терпеливым. Как прекрасен был этот раб! Воистину, он всегда обращался к Аллаху.
Айюб хотинидан ғазабланиб, уни юз дарра ураман, деб қасам ичиб қўйганди. Биз унга дедик: "Эй Айюб, қасамингни бажариб қўйиш учун (юз толадан иборат) бир боғ новдани олиб, ўша билан ур. Қасамингни бузма. Айюб бир боғ новдани олиб, ўша билан хотинини урди. Биз уни балоларга сабрли топдик. У нақадар яхши банда. У тавба-тазаррулар ила Аллоҳга кўп қайтгувчидир.
38:45Страница 456
وَٱذۡكُرۡ عِبَٰدَنَآ إِبۡرَٰهِيمَ وَإِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَ أُوْلِي ٱلۡأَيۡدِي وَٱلۡأَبۡصَٰرِ ٤٥
Помяни Наших рабов Ибрахима (Авраама), Исхака (Исаака) и Йакуба (Иакова), могучих и прозорливых.
Эй Пайғамбар, Биз пайғамбарликка танлаб олган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубни эсланг. Улар Аллоҳга итоат қилиш, Унинг ризосини исташ бобида куч-қувват соҳиблари эдилар. Ҳақ борасида эса кўнгил кўзлари очиқ зотлар эдилар.
38:46Страница 456
إِنَّآ أَخۡلَصۡنَٰهُم بِخَالِصَةٖ ذِكۡرَى ٱلدَّارِ ٤٦
Мы избрали их за то, что они искренне поминали Последнюю обитель.
Биз уларга ўзларига хос бир хусусият бердик. У охират диёрини эслаш билан қалбларини обод этишлари, солиҳ амаллар ила унга тайёргарлик кўришлари ва одамларни ҳам шу ишга даъват қилишларидир.
38:47Страница 456
وَإِنَّهُمۡ عِندَنَا لَمِنَ ٱلۡمُصۡطَفَيۡنَ ٱلۡأَخۡيَارِ ٤٧
Воистину, они у Нас - в числе избранных, лучших.
Дарҳақиқат, улар Бизнинг ҳузуримизда Бизга тоат-ибодат қилиш ҳамда рисолатни одамларга етказиш учун танланган бандалар эдилар.
38:48Страница 456
وَٱذۡكُرۡ إِسۡمَٰعِيلَ وَٱلۡيَسَعَ وَذَا ٱلۡكِفۡلِۖ وَكُلّٞ مِّنَ ٱلۡأَخۡيَارِ ٤٨
Помяни Исмаила (Измаила), Альясу (Елисея) иЗулькифла. Все они принадлежат к числу лучших.
Эй Пайғамбар, Иброҳим ўғли Исмоилни, ал-Ясаъни ва Зул-Кифлни ҳам эсланг. Уларга санолар айтинг. Улар шунга лойиқ. Ҳаммалари Аллоҳнинг ҳузурида танланган бандалардир.
38:49Страница 456
هَٰذَا ذِكۡرٞۚ وَإِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ لَحُسۡنَ مَـَٔابٖ ٤٩
Это - Напоминание, и богобоязненным уготовано прекрасное место возвращения -
Бу Қуръонда уларни мақтаб эсга олишдир. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган тақводорлар учун охират диёрида гўзал оқибат бордир.
38:50Страница 456
جَنَّٰتِ عَدۡنٖ مُّفَتَّحَةٗ لَّهُمُ ٱلۡأَبۡوَٰبُ ٥٠
сады Эдема, врата которых будут раскрываться перед ними.
Гўзал оқибат Қиёмат куни мангу қоладиган жаннатлардир. Улар учун жаннатларнинг эшиклари очилур.
38:51Страница 456
مُتَّكِـِٔينَ فِيهَا يَدۡعُونَ فِيهَا بِفَٰكِهَةٖ كَثِيرَةٖ وَشَرَابٖ ٥١
Они будут возлежать там, прислонившись, и просить принести им множество фруктов и питье.
У ерларда безанган сўриларда ястаниб ўтириб, хизматкорларга истаганларича турли хил мевалардан ва ичимликлардан олиб келишларини буюрадилар.
38:52Страница 456
۞ وَعِندَهُمۡ قَٰصِرَٰتُ ٱلطَّرۡفِ أَتۡرَابٌ ٥٢
Рядом с ними будут сверстницы с потупленными взорами.
Уларнинг ҳузурида фақат жуфти ҳалолигагина боқадиган, номаҳрамлардан кўзларини тиядиган тенгдош ҳурлар бордир.
38:53Страница 456
هَٰذَا مَا تُوعَدُونَ لِيَوۡمِ ٱلۡحِسَابِ ٥٣
Это - то, что обещано вам ко Дню расчета.
Эй тақводорлар, бу сизлар учун Қиёмат куни шу дунёда қилиб ўтган яхши амалларингиз учун ваъда қилинган манзур мукофотдир.
Биз айтиб ўтган бу мукофот Қиёмат куни тақводорларга берган ризқимиздир. У мангу ризқдир. Ҳеч қачон тугамайди, адо бўлмайди.
38:55Страница 456
هَٰذَاۚ وَإِنَّ لِلطَّٰغِينَ لَشَرَّ مَـَٔابٖ ٥٥
Вот так! Воистину, для преступивших границы дозволенного уготовано скверное место возвращения -
Айтиб ўтганларимиз тақводорларнинг мукофотидир. Куфру маъсиятлар ила Аллоҳ белгилаб қўйган ҳудудлардан ошган, тажовуз қилган кимсалар учун эса Қиёмат куни жуда ёмон оқибат бордир.
38:56Страница 456
جَهَنَّمَ يَصۡلَوۡنَهَا فَبِئۡسَ ٱلۡمِهَادُ ٥٦
Геенна, в которой они будут гореть. Как же скверно это ложе!
Ёмон оқибат уларни қамраб олган жаҳаннамдир. Унда ёнадилар, ўртанадилар. У нақадар ёмон жой!
38:57Страница 456
هَٰذَا فَلۡيَذُوقُوهُ حَمِيمٞ وَغَسَّاقٞ ٥٧
Это - кипяток и гной. Пусть же они вкушают его.
Бу азоб ўта қайноқ сув ва дўзахийларнинг баданларидан оқиб турадиган йирингдир. Бас, ўшандан ичсинлар. Бу ичимлик чанқоқни қондирмас.
Шу шаклдаги бошқа турли азоблар ҳам бор. Охиратда шу азобларнинг ҳаммасига гирифтор бўладилар.
38:59Страница 456
هَٰذَا فَوۡجٞ مُّقۡتَحِمٞ مَّعَكُمۡ لَا مَرۡحَبَۢا بِهِمۡۚ إِنَّهُمۡ صَالُواْ ٱلنَّارِ ٥٩
Неверующие скажут: «Вот толпа, ввергаемая вместе с вами. Нет им приветствия! Воистину, они будут гореть в Огне!».
Дўзахийлар дўзахга киргач, ўзаро хусуматлашиш, бир-бирини ҳақорат қилиш бошланади. Бир-бирларидан тонадилар. Айримлари: "Мана бу тоифа сизлар билан дўзахга киради", десалар, бошқалари шундай жавоб берадилар: "Хуш келмабдилар! Улар ҳам худди бизга ўхшаб дўзах азобини татисинлар".
38:60Страница 456
قَالُواْ بَلۡ أَنتُمۡ لَا مَرۡحَبَۢا بِكُمۡۖ أَنتُمۡ قَدَّمۡتُمُوهُ لَنَاۖ فَبِئۡسَ ٱلۡقَرَارُ ٦٠
Они скажут: «О нет! Это вам не будет приветствия! Это вы преподнесли его нам. Как же скверно это местопребывание!».
Тобелар гуруҳи ҳожалар гуруҳига айтадилар: "Аксинча, эй пешволар, ўзларингиз хуш келмабсиз! Бизни иғво қилиб, йўлдан оздириб, бу азобу уқубатларга гирифтор қилган айнан сизларсиз. Дўзах нақадар ёмон жой экан!"
38:61Страница 456
قَالُواْ رَبَّنَا مَن قَدَّمَ لَنَا هَٰذَا فَزِدۡهُ عَذَابٗا ضِعۡفٗا فِي ٱلنَّارِ ٦١
Они скажут: «Господь наш! Приумножь многократно мучения в Огне тем, кто преподнес это нам».
Тобелар дедилар: "Парвардигоро, бизга ҳидоят келиб турган пайтда ким бизни йўлдан оздирган бўлса, унга дўзахдаги азобни икки баробар зиёда қил".
38:62Страница 457
وَقَالُواْ مَا لَنَا لَا نَرَىٰ رِجَالٗا كُنَّا نَعُدُّهُم مِّنَ ٱلۡأَشۡرَارِ ٦٢
Они скажут: «Что с нами? Почему мы не видим мужей, которых мы считали плохими?
Мутакаббир зўравонлар дедилар: "Нимагадир дунё ҳаётида жазога лойиқ бадбахтлар деб ўйлаганларимиз дўзахда кўринмаяпти-я".
38:63Страница 457
أَتَّخَذۡنَٰهُمۡ سِخۡرِيًّا أَمۡ زَاغَتۡ عَنۡهُمُ ٱلۡأَبۡصَٰرُ ٦٣
Неужели мы несправедливо глумились над ними? Или же просто взоры не падают на них?».
Уларни масхара қилишларимиз хато бўлганмикин? Улар жазога лойиқ эмасмикин? Тўғри бўлганида дўзахга киришлари керак эди-ку. Уларга кўзимиз тушмади-ку.
38:64Страница 457
إِنَّ ذَٰلِكَ لَحَقّٞ تَخَاصُمُ أَهۡلِ ٱلنَّارِ ٦٤
Воистину, препирательство обитателей Огня является истиной.
Қиёмат куни кофирларнинг мана шундай талашиб тортишишлари ҳақдир, шак-шубҳасиздир.
38:65Страница 457
قُلۡ إِنَّمَآ أَنَا۠ مُنذِرٞۖ وَمَا مِنۡ إِلَٰهٍ إِلَّا ٱللَّهُ ٱلۡوَٰحِدُ ٱلۡقَهَّارُ ٦٥
Скажи: «Я - всего лишь предостерегающий увещеватель. Нет божества, кроме Единственного и Всемогущего Аллаха,
Эй Муҳаммад, қавмингиз орасидаги кофирларга айтинг: "Мен фақат Аллоҳнинг азобидан огоҳлантираман, холос. Бу азоб куфр ва пайғамбарларни ёлғончига чиқариш туфайли бошингизга тушади. Аллоҳдан ўзга чин маъбуд йўқ. У Ўзининг буюклигида ҳам, сифатларида ҳам, номларида ҳам Ягонадир. У ҳамма нарсадан Ғолибдир, Қаҳҳордир. Ҳамма нарса Унга бўйсунгувчидир.
38:66Страница 457
رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡغَفَّٰرُ ٦٦
Господа небес, земли и того, что между ними, Могущественного, Всепрощающего».
У осмонларнинг ҳам, ернинг ҳам, улар орасидаги нарсаларнинг ҳам Парвардигоридир. У ҳаммадан Ғолибдир, Азиздир. У тавба қиладиган бандаларини Кечиргувчидир.
Эй Пайғамбар, анави ҳақни ёлғонга чиқараётганларга айтинг: "Қуръон улуғ хабардир".
Сизлар эса шу қадар буюк хабардан юз ўгиряпсизлар. Унга эътибор бермаяпсизлар.
38:69Страница 457
مَا كَانَ لِيَ مِنۡ عِلۡمِۭ بِٱلۡمَلَإِ ٱلۡأَعۡلَىٰٓ إِذۡ يَخۡتَصِمُونَ ٦٩
У меня не было знания о том, как препирались в высшем сонме.
Аллоҳ менга ваҳий қилиб, ўргатиб қўймаганида фаришталар орасида бўлиб ўтган Одамни яратиш ҳақидаги тортишувлар ҳақида менда ҳеч қандай маълумот йўқ эди.
38:70Страница 457
إِن يُوحَىٰٓ إِلَيَّ إِلَّآ أَنَّمَآ أَنَا۠ نَذِيرٞ مُّبِينٌ ٧٠
Мне внушается в откровении только то, что я - всего лишь предостерегающий и разъясняющий увещеватель».
Аллоҳ менга сизларни У Зотнинг азобидан огоҳлантиришим керак бўлган ўринларнигина ваҳий қилади, холос.
38:71Страница 457
إِذۡ قَالَ رَبُّكَ لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ إِنِّي خَٰلِقُۢ بَشَرٗا مِّن طِينٖ ٧١
Вот твой Господь сказал ангелам: «Я создам человека из глины.
Эсланг! Ўшанда Парвардигорингиз фаришталарга: "Дарҳақиқат, Мен лойдан бир одамни яратгувчиман", деган эди. У Одам алайҳиссалом эди.
38:72Страница 457
فَإِذَا سَوَّيۡتُهُۥ وَنَفَخۡتُ فِيهِ مِن رُّوحِي فَقَعُواْ لَهُۥ سَٰجِدِينَ ٧٢
Когда же Я придам ему соразмерный облик и вдохну в него от Моего духа, то падите перед ним ниц».
Унинг хилқатини расо айлаб, шаклини тўғрилаб, унга Ўз Руҳимдан пуфлаганимдан кейин унга сажда қилинглар.
38:73Страница 457
فَسَجَدَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ كُلُّهُمۡ أَجۡمَعُونَ ٧٣
Все ангелы без исключения пали ниц,
Фаришталар Парвардигорларининг амрига итоат этиб, ҳаммалари Одамга эҳтиром саждасини қилдилар. Сажда қилмаган биронтаси қолмади.
38:74Страница 457
إِلَّآ إِبۡلِيسَ ٱسۡتَكۡبَرَ وَكَانَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ ٧٤
кроме Иблиса, который возгордился и стал одним из неверующих.
Фақат Иблисгина сажда қилмади. Мутакаббирлик билан Парвардигорнинг амрига итоатсизлик қилди ва шу билан (энг аввалги) кофирлардан бўлди.
Текст: Quranic Universal Library (Tarteel) через spa5k/tafsir_api (MIT), в зафиксированной версии. Аяты: Quran Foundation. Источники и лицензии