Аль-МухтасарАз‑Зухруф · 43:1–69

Аль-Мухтасар · Тафсир · на узбекском

الزخرف

Аз-Зухруф

Украшения · Мекканская · 89 аятов

43:1Страница 489

حمٓ ١

Ха. Мим.

Бундай ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг аввалида айтиб ўтилди.

43:2Страница 489

وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡمُبِينِ ٢

Клянусь ясным Писанием!

Аллоҳ ҳақ сари бошлайдиган очиқ-равшан Қуръонга қасам ичди.

43:3Страница 489

إِنَّا جَعَلۡنَٰهُ قُرۡءَٰنًا عَرَبِيّٗا لَّعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ ٣

Воистину, Мы сделали его Кораном на арабском языке, чтобы вы могли уразуметь.

Албатта Биз уни араб тилидаги Қуръон қилдик. Шоядки, ўз тилингизда бўлгани учун унинг маъноларини англаб, тушуниб, фикр юритсангизлар ва бошқа халқларга етказсангизлар.

43:4Страница 489

وَإِنَّهُۥ فِيٓ أُمِّ ٱلۡكِتَٰبِ لَدَيۡنَا لَعَلِيٌّ حَكِيمٌ ٤

Воистину, он находится у Нас в Матери Писания (Хранимой скрижали). Он возвышен, преисполнен мудрости.

Албатта бу Қуръон Лавҳул-Маҳфузда жуда олий, юксак мақомдадир ва ҳикматларга тўладир. Унинг буйруқлар борасидаги оятлари ҳам, тақиқлар борасидаги оятлари ҳам мустаҳкамдир.

43:5Страница 489

أَفَنَضۡرِبُ عَنكُمُ ٱلذِّكۡرَ صَفۡحًا أَن كُنتُمۡ قَوۡمٗا مُّسۡرِفِينَ ٥

Неужели Мы отвратим от вас Напоминание (Коран) из-за того, что вы - народ излишествующий?

Ширку маъсиятларни кўпайтириб юборганингиз учун сизларга Қуръонни нозил қилмасдан қўярмидик. Ҳаргиз бундай қилмасмиз. Зеро, илоҳий раҳмат бунинг аксини тақозо этади.

43:6Страница 489

وَكَمۡ أَرۡسَلۡنَا مِن نَّبِيّٖ فِي ٱلۡأَوَّلِينَ ٦

Сколько пророков Мы отправляли к первым поколениям!

Олдинги умматларга қанча-қанча пайғамбарлар юборганмиз.

43:7Страница 489

وَمَا يَأۡتِيهِم مِّن نَّبِيٍّ إِلَّا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ ٧

Но какой бы пророк ни приходил к ним, они издевались над ним.

Ўтган умматларга Аллоҳ тарафидан қайси бир пайғамбар келса, уни масхара қилиб, устидан кулардилар.

43:8Страница 489

فَأَهۡلَكۡنَآ أَشَدَّ مِنۡهُم بَطۡشٗا وَمَضَىٰ مَثَلُ ٱلۡأَوَّلِينَ ٨

Мы погубили тех, которые превосходили их мощью, и уже миновали примеры прежних поколений.

Ўша умматлардан қудратлироқларини ҳам ҳалок айлаганмиз. Энди заифроқларини ҳалок этишга ҳам қодирмиз. Од, Самуд, Лут қавми, Мадян соҳиблари каби ўтган умматларни қандай ҳалок қилганимиз ҳақидаги қиссалар Қуръонда ўтган.

43:9Страница 489

وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡعَلِيمُ ٩

Если ты спросишь их: «Кто сотворил небеса и землю?». - они непременно скажут: «Их сотворил Могущественный, Знающий».

Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмай, ёлғонга чиқарадиган мушриклардан: "Осмонларни ким яратган, ерни ким яратган", деб сўрасангиз: "Уларни ҳаммадан Ғолиб, Азиз бўлган, ҳамма нарсани биладиган Зот яратган", деб жавоб беришлари тайин.

43:10Страница 489

ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ مَهۡدٗا وَجَعَلَ لَكُمۡ فِيهَا سُبُلٗا لَّعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ ١٠

Он сделал для вас землю колыбелью и создал для вас на ней дороги, чтобы вы могли следовать прямым путем.

Аллоҳ шундай Зотки, ер юзини сизларга тўшаб берди. Унинг устида юрасизлар, яшайсизлар. Унинг водийларию тоғларидан йўллар очиб берди. Шояд, тўғри йўлни топиб олсангизлар.

43:11Страница 490

وَٱلَّذِي نَزَّلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءَۢ بِقَدَرٖ فَأَنشَرۡنَا بِهِۦ بَلۡدَةٗ مَّيۡتٗاۚ كَذَٰلِكَ تُخۡرَجُونَ ١١

Он ниспослал с неба воду в меру, и ею Мы оживили мертвую землю. Таким же образом вы будете выведены из могил.

Аллоҳ шундай Зотки, осмондан ўзингизга, чорвангизга ва экинларингизга етарли миқдорда ёмғир ёғдириб, у билан қуриб-қақраб ётган ерни яшнатдик. Аллоҳ қуриб ётган ерни қайта жонлантирганидек, сизларни ҳам қайта тирилтиради.

43:12Страница 490

وَٱلَّذِي خَلَقَ ٱلۡأَزۡوَٰجَ كُلَّهَا وَجَعَلَ لَكُم مِّنَ ٱلۡفُلۡكِ وَٱلۡأَنۡعَٰمِ مَا تَرۡكَبُونَ ١٢

Он сотворил всякие пары животных и растений и создал для вас среди кораблей и скотины те, на которых вы ездите,

Аллоҳ шундай Зотки, кеча ва кундуз, эр ва хотин каби ҳамма турдаги жуфтларни яратди. Сизларга кемалар ва чорва ҳайвонларидан сафарларингизда минадиган уловлар қилиб берди. Денгизда кемага, қуруқликда эса чорва ҳайвонларига минасизлар.

43:13Страница 490

لِتَسۡتَوُۥاْ عَلَىٰ ظُهُورِهِۦ ثُمَّ تَذۡكُرُواْ نِعۡمَةَ رَبِّكُمۡ إِذَا ٱسۡتَوَيۡتُمۡ عَلَيۡهِ وَتَقُولُواْ سُبۡحَٰنَ ٱلَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَٰذَا وَمَا كُنَّا لَهُۥ مُقۡرِنِينَ ١٣

чтобы вы поднимались на их спины (или палубы), а затем поминали милость вашего Господа после того, как поднялись на них, и говорили: «Пречист Тот, Кто подчинил нам это, ведь мы сами на такое были неспособны.

Сизларга шунча неъматларни ато этди. Токи, сафарларингизда уларни устларига ўрнашиб олиб, Парвардигорингизнинг неъматини эсланглар ва шундай деб айтинглар: "Бизга мана шу уловни бўйсундириб берган Зот ҳар қандай нуқсондан Покдир. Биз бу уловга ўз ҳукмимизни ўтказяпмиз. Агар уни Аллоҳ бизга бўйсундириб бермаганида, ўзимизнинг қўлимиздан келмас эди".

43:14Страница 490

وَإِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا لَمُنقَلِبُونَ ١٤

Воистину, мы вернемся к нашему Господу».

Ўлганимиздан кейин ҳисоб бериш ва жазо ёки мукофотимизни олиш учун ёлғиз Парвардигоримизга қайтирилурмиз.

43:15Страница 490

وَجَعَلُواْ لَهُۥ مِنۡ عِبَادِهِۦ جُزۡءًاۚ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لَكَفُورٞ مُّبِينٌ ١٥

Они (многобожники) сделали некоторых из Его рабов частью Его (приписали Ему детей и сотоварищей). Воистину, человек явно неблагодарен.

Мушриклар ўзларича айрим махлуқотларнинг Яратувчидан туғилганини айтиб: "Фаришталар Аллоҳнинг қизлари", дейдилар. Бу гапни айтган одам аниқ йўлдан озган ва очиқ кўрнамакдир.

43:16Страница 490

أَمِ ٱتَّخَذَ مِمَّا يَخۡلُقُ بَنَاتٖ وَأَصۡفَىٰكُم بِٱلۡبَنِينَ ١٦

Неужели из Своих творений Он взял Себе дочерей, а вас почтил сыновьями?

Эй мушриклар: "Аллоҳ Ўзи яратган бандаларидан қизларини Ўзига олиб қолиб, бизга ўғилларини саралаб берди", дейсизларми?! Бу қандай тақсимот бўлди?!

43:17Страница 490

وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُم بِمَا ضَرَبَ لِلرَّحۡمَٰنِ مَثَلٗا ظَلَّ وَجۡهُهُۥ مُسۡوَدّٗا وَهُوَ كَظِيمٌ ١٧

Когда кому-либо из них сообщают весть о рождении той, которую они приписывают Милостивому, его лицо чернеет, и он сдерживает свой гнев.

Улардан бирига ўша Парвардигорга тааллуқли қилганлари қиз фарзанд кўргани ҳақида хабар келса, ғам, қайғуга ботиб, хафа бўлиб, ғазабга тўлиб, юзлари қорайиб кетади. Ўзини ғам-қайғуга ботирадиган нарсани Парвардигорига муносиб кўрганини қаранг?!

43:18Страница 490

أَوَمَن يُنَشَّؤُاْ فِي ٱلۡحِلۡيَةِ وَهُوَ فِي ٱلۡخِصَامِ غَيۡرُ مُبِينٖ ١٨

Неужели они приписывают Аллаху ту, которую растят в нарядах и которая не способна ясно говорить при тяжбе?

Зийнат ичра тарбия қилинадиган, мужодала пайтида аёл бўлгани учун ўз гапини гапира олмайдиган хилқатни Парвардигорларига муносиб кўряптиларми?!

43:19Страница 490

وَجَعَلُواْ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ ٱلَّذِينَ هُمۡ عِبَٰدُ ٱلرَّحۡمَٰنِ إِنَٰثًاۚ أَشَهِدُواْ خَلۡقَهُمۡۚ سَتُكۡتَبُ شَهَٰدَتُهُمۡ وَيُسۡـَٔلُونَ ١٩

Они сделали ангелов, которые являются рабами Милостивого, женщинами. Разве они присутствовали при их сотворении? Их свидетельство будет записано, и они будут спрошены.

Раҳмоннинг бандалари бўлган фаришталарни қизлар, деб атадилар. Аллоҳ уларни яратаётганда гувоҳ бўлиб турганмидиларки, малоикаларнинг қизлар экани уларга аён бўлса?! Фаришталар уларнинг бу гувоҳликларини ёзиб қўядилар ва Қиёмат куни шу айтган гапларига жавоб берадилар. Кейин эса ёлғон гапирганлари учун азобга гирифтор қилинадилар.

43:20Страница 490

وَقَالُواْ لَوۡ شَآءَ ٱلرَّحۡمَٰنُ مَا عَبَدۡنَٰهُمۗ مَّا لَهُم بِذَٰلِكَ مِنۡ عِلۡمٍۖ إِنۡ هُمۡ إِلَّا يَخۡرُصُونَ ٢٠

Они сказали: «Если бы Милостивый пожелал, то мы не поклонялись бы им». У них нет об этом никакого знания, и они всего лишь лгут.

Қадарни ҳужжат қилишиб: "Агар Аллоҳ фаришталарга ибодат қилишимизни хоҳламаганида биз ҳам уларга ибодат қилмаган бўлар эдик, У хоҳлабдими, демак, рози бўлибди-да", дейдилар. Улар бу гапларини бирон билимга асосланиб айтаётганлари йўқ. Улар фақат алжирамоқдалар, холос.

43:21Страница 490

أَمۡ ءَاتَيۡنَٰهُمۡ كِتَٰبٗا مِّن قَبۡلِهِۦ فَهُم بِهِۦ مُسۡتَمۡسِكُونَ ٢١

Разве Мы даровали им до этого Писание, которого они придерживаются?

Ёки анави мушрикларга Қуръондан олдин Аллоҳдан бошқасига ибодат қилишга рухсат берадиган бирон китоб берганмизми? Ва улар ана шу китобни маҳкам ушлаб, ўшандан ҳужжат келтиряптиларми?

43:22Страница 490

بَلۡ قَالُوٓاْ إِنَّا وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا عَلَىٰٓ أُمَّةٖ وَإِنَّا عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِم مُّهۡتَدُونَ ٢٢

О нет! Они сказали: «Воистину, мы нашли своих отцов на этом пути, и мы верно следуем по их стопам».

Йўқ, уларга ҳеч қандай китоб берилмаган. Уларнинг ҳужжати кўр тақлиддан ўзга нарса эмас. Айтадиларки, олдинги ота-боболаримизни бир дин, бир миллат ўлароқ танидик. Улар бут-санамларга ибодат қилардилар. Бас, биз ҳам уларнинг изидан бораверамиз.

43:23Страница 491

وَكَذَٰلِكَ مَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ فِي قَرۡيَةٖ مِّن نَّذِيرٍ إِلَّا قَالَ مُتۡرَفُوهَآ إِنَّا وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا عَلَىٰٓ أُمَّةٖ وَإِنَّا عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِم مُّقۡتَدُونَ ٢٣

Таким же образом, какого бы предостерегающего увещевателя Мы ни отправляли до тебя в какое-либо селение, его изнеженные роскошью жители обязательно говорили: «Воистину, мы нашли своих отцов на этом пути, и мы верно следуем по их стопам».

Эй Пайғамбар, анавилар ҳақни тан олмай, унга қарши ота-боболарига тақлид қилишларини далил қилганларидек, сиздан олдин бирон шаҳарга бирон пайғамбарни юборган бўлсак, у ернинг катталари, раҳбарлари, бойлари: "Биз ота-боболаримизни бир миллат ва дин устида топганмиз ва биз уларнинг изидан бораверамиз", деганлар. Хуллас, бу иш янгилик эмас.

43:24Страница 491

۞ قَٰلَ أَوَلَوۡ جِئۡتُكُم بِأَهۡدَىٰ مِمَّا وَجَدتُّمۡ عَلَيۡهِ ءَابَآءَكُمۡۖ قَالُوٓاْ إِنَّا بِمَآ أُرۡسِلۡتُم بِهِۦ كَٰفِرُونَ ٢٤

Он сказал: «А если я принес вам то, что более верно, чем то, на чем вы нашли ваших отцов?». Они сказали: «Мы не веруем в то, с чем вы посланы».

Уларга пайғамбари деди: "Мен олиб келган дин яхшироқ бўлса ҳам ўша ота-боболарингизга эргашаверасизларми?" Дедилар: "Биз сен олиб келган динга, сендан олдинги пайғамбарлар олиб келган динга ҳам куфр келтиргувчилармиз".

43:25Страница 491

فَٱنتَقَمۡنَا مِنۡهُمۡۖ فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٢٥

Мы отомстили им. Посмотри же, каким был конец тех, кто считает истину ложью.

Сиздан олдинги пайғамбарларни ёлғончига чиқарган умматлардан қасос олиб, уларни ҳалок айладик. Бас, пайғамбарни ёлғончига чиқарадиганларнинг оқибати нима билан тугаши ҳақида фикр юритинг. Уларнинг оқибати ўта аянчли бўлган.

43:26Страница 491

وَإِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِيمُ لِأَبِيهِ وَقَوۡمِهِۦٓ إِنَّنِي بَرَآءٞ مِّمَّا تَعۡبُدُونَ ٢٦

Вот Ибрахим (Авраам) сказал своему отцу и народу: «Воистину, я не имею отношения к тому, чему вы поклоняетесь,

Эй Пайғамбар, эсланг! Иброҳим ўз отаси ва қавмига деди: "Сизлар Аллоҳни қўйиб, бут-санамларга ибодат қиляпсизлар. Мен улардан покман, юз ўгираман".

43:27Страница 491

إِلَّا ٱلَّذِي فَطَرَنِي فَإِنَّهُۥ سَيَهۡدِينِ ٢٧

кроме Того, Кто сотворил меня. Воистину, Он поведет меня прямым путем».

Мени яратган Аллоҳгина бундан мустасно. У Зотгагина юкунаман. Бас, У Зот яқинда менга тўғри йўлни кўрсатиб, мен учун фойда бўладиган ишга, Ўзининг мустаҳкам динига эргашишга муваффақ айлайди.

43:28Страница 491

وَجَعَلَهَا كَلِمَةَۢ بَاقِيَةٗ فِي عَقِبِهِۦ لَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ ٢٨

Он сделал это (свидетельство о том, что нет божества, кроме Аллаха) словом, пребывающим в его потомстве, чтобы они могли вернуться на прямой путь.

Иброҳим "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ", деган тавҳид калимасини ўзидан кейинги зурриётларига ҳам қоладиган бир калимага айлантирди. Улар орасида Аллоҳни бир деб биладиганлар, Унга ширк келтирмайдиганлар мудом бор бўлиб бораверадилар. Шоядки, улар Аллоҳга қайтиб, ширку маъсиятлардан тавба қилсалар.

43:29Страница 491

بَلۡ مَتَّعۡتُ هَٰٓؤُلَآءِ وَءَابَآءَهُمۡ حَتَّىٰ جَآءَهُمُ ٱلۡحَقُّ وَرَسُولٞ مُّبِينٞ ٢٩

Но Я позволил им и их отцам пользоваться благами до тех пор, пока к ним не явились истина и разъясняющий посланник.

Мен анави ҳақни тан олмай, ёлғонга чиқарадиган мушрикларни азоблашга шошилмадим. Уларнинг дунёдан фойдаланиб, баҳра олиб юришларига қўйиб бердим. Ота-боболарини ҳам шундай қилдим. Бу ҳолат то Қуръон ва очиқ пайғамбар, яъни, Муҳаммад алайҳиссалом келгунига қадар шу тахлит давом этди.

43:30Страница 491

وَلَمَّا جَآءَهُمُ ٱلۡحَقُّ قَالُواْ هَٰذَا سِحۡرٞ وَإِنَّا بِهِۦ كَٰفِرُونَ ٣٠

Когда же истина явилась к ним, они сказали: «Это - колдовство, и мы не веруем в него».

Уларга мана шу ҳақ эканига заррача шубҳа бўлмаган Қуръон келгач: "Бу сеҳрдир. У билан Муҳаммад бизни сеҳрлаяпти. Биз унга куфр келтирамиз. Ҳеч қачон иймон келтирмаймиз", дедилар.

43:31Страница 491

وَقَالُواْ لَوۡلَا نُزِّلَ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانُ عَلَىٰ رَجُلٖ مِّنَ ٱلۡقَرۡيَتَيۡنِ عَظِيمٍ ٣١

Они также сказали: «Почему этот Коран не был ниспослан великому мужу из двух городов (Мекки и Таифа)?».

Ҳақни ёлғонга чиқарадиган мушриклар: "Аллоҳ бу Қуръонни мана шу камбағал, етим Муҳаммадга нозил қилмасдан, маккалик ёки тоифлик икки эътиборли кишига туширмабди-да", дедилар.

43:32Страница 491

أَهُمۡ يَقۡسِمُونَ رَحۡمَتَ رَبِّكَۚ نَحۡنُ قَسَمۡنَا بَيۡنَهُم مَّعِيشَتَهُمۡ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۚ وَرَفَعۡنَا بَعۡضَهُمۡ فَوۡقَ بَعۡضٖ دَرَجَٰتٖ لِّيَتَّخِذَ بَعۡضُهُم بَعۡضٗا سُخۡرِيّٗاۗ وَرَحۡمَتُ رَبِّكَ خَيۡرٞ مِّمَّا يَجۡمَعُونَ ٣٢

Разве это они распределяют милость твоего Господа? Мы распределили между ними их средства к существованию в мирской жизни и возвысили одних из них над другими по степеням, чтобы одни из них брали в услужение себе других. Милость твоего Господа лучше того, что они собирают.

Эй Пайғамбар, Парвардигорингизнинг раҳматини тақсимлаб, истаганига берадиган, истаганига бермайдиган ўшалар эканми ёки Аллоҳми? Уларга шу дунёдаги ризқларини Биз тақсимлаб берганмиз ва уларни бой-камбағал қилганмиз. Токи, бири бирига бўйсуниб, тирикчилик ўтказсинлар. Парвардигорингизнинг бандаларига охиратда кўрсатадиган марҳамати улар тўплаётган мол-дунёдан яхшироқдир.

43:33Страница 491

وَلَوۡلَآ أَن يَكُونَ ٱلنَّاسُ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ لَّجَعَلۡنَا لِمَن يَكۡفُرُ بِٱلرَّحۡمَٰنِ لِبُيُوتِهِمۡ سُقُفٗا مِّن فِضَّةٖ وَمَعَارِجَ عَلَيۡهَا يَظۡهَرُونَ ٣٣

Если бы люди не могли стать одной общиной неверующих, то Мы сделали бы в домах тех, которые не веруют в Милостивого, серебряные крыши и лестницы, на которые они бы взбирались,

Одамлар битта миллат, яъни, кофир миллат бўлиб кетиш хавфи бўлмаганида эди, Аллоҳга куфр келтирганларнинг уйлари учун кумуш шифтлар ва унга чиқадиган нарвонлар қилиб берган бўлар эдик.

43:34Страница 492

وَلِبُيُوتِهِمۡ أَبۡوَٰبٗا وَسُرُرًا عَلَيۡهَا يَتَّكِـُٔونَ ٣٤

а также серебряные двери и ложа в их домах, на которых они бы лежали, прислонившись,

Уйларига эшиклар қилиб берган бўлар эдик. Уларга ястаниб ўтирадиган сўрилар қилиб берган бўлар эдик. Бу ишни синов ва истидрож учун қилар эдик. Истидрож - қўйиб бериш, муҳлат бериш, тез жазоламасдан кўпроқ гуноҳ қилишига имкон бериб, охирида жазога тортиш. Арқонни узун ташлаб қўйишга тўғри келса керак.

43:35Страница 492

وَزُخۡرُفٗاۚ وَإِن كُلُّ ذَٰلِكَ لَمَّا مَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۚ وَٱلۡأٓخِرَةُ عِندَ رَبِّكَ لِلۡمُتَّقِينَ ٣٥

а также украшения. Все это - всего лишь преходящие блага мирской жизни, а Последняя жизнь у твоего Господа уготована для богобоязненных.

Олтинларни ҳам ўшаларники қилиб берган бўлар эдик. Буларнинг ҳаммаси дунё ҳаётининг матоларидир. Уларнинг фойдаси жуда кам. Чунки улар бир зумда ўтади-кетади. Охиратдаги неъматлар эса, Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз наздида Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқадиган тақводорларникидир.

43:36Страница 492

وَمَن يَعۡشُ عَن ذِكۡرِ ٱلرَّحۡمَٰنِ نُقَيِّضۡ لَهُۥ شَيۡطَٰنٗا فَهُوَ لَهُۥ قَرِينٞ ٣٦

К тем, кто отвращается от поминания Милостивого (или кто слеп к Нему), Мы приставим дьявола, и он станет его товарищем.

Ким Қуръонга шабкўрлик билан назар ташлаб, ундан юз ўгирса, уни бир шайтон эгаллаб олади-да, баттар адаштираверади, адаштираверади.

43:37Страница 492

وَإِنَّهُمۡ لَيَصُدُّونَهُمۡ عَنِ ٱلسَّبِيلِ وَيَحۡسَبُونَ أَنَّهُم مُّهۡتَدُونَ ٣٧

Они не будут пускать их на путь Аллаха, а те будут считать, что они следуют прямым путем.

Қуръондан юз ўгирганларни эгаллаб олган шайтонлар уларни Аллоҳнинг динидан тўсадилар. Бас, улар Аллоҳнинг буйруқларини бажармайдилар, тақиқларидан тийилмайдилар. Яна ўзларини ҳақ йўлдаги ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар. Натижада тавба қилиш ҳаёлларига ҳам келмайди.

43:38Страница 492

حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءَنَا قَالَ يَٰلَيۡتَ بَيۡنِي وَبَيۡنَكَ بُعۡدَ ٱلۡمَشۡرِقَيۡنِ فَبِئۡسَ ٱلۡقَرِينُ ٣٨

Когда же неверующий явится к Нам, он скажет дьяволу: «Лучше бы между мной и тобой было расстояние от запада до востока! Какой же ты плохой товарищ!».

Аллоҳнинг эслатмасидан юз ўгирган бадбахт Қиёмат куни Бизнинг ҳузуримизга келгач, орзу-умидларини изҳор қилиб: "Эй менга ҳамроҳ бўлган шайтон, қани эди мен билан сенинг ўртамиз машриқ билан мағриб қадар узоқ бўлса, сен нақадар манфур ҳамроҳсан", деб қолади.

43:39Страница 492

وَلَن يَنفَعَكُمُ ٱلۡيَوۡمَ إِذ ظَّلَمۡتُمۡ أَنَّكُمۡ فِي ٱلۡعَذَابِ مُشۡتَرِكُونَ ٣٩

Им будет сказано: «Вы поступали несправедливо, и сегодня вам не поможет то, что вы разделяете мучения».

Қиёмат куни Аллоҳ кофирларга шундай дейди: "Сизлар ширку маъсиятлар ила ўз жонингизга жабр қилдингиз. Энди азоб тортишда бир-бирингизга шерик бўласизлар. Лекин шерикларингиз сиздаги азобни заррача кўтариша олмас".

43:40Страница 492

أَفَأَنتَ تُسۡمِعُ ٱلصُّمَّ أَوۡ تَهۡدِي ٱلۡعُمۡيَ وَمَن كَانَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ ٤٠

Разве ты можешь заставить слышать глухих или наставить на прямой путь слепых и того, кто находится в очевидном заблуждении?

Улар кар одамлар. Ҳақни гапирсангиз, эшитмайдилар. Улар кўр одамлар. Ҳақни кўрсатсангиз, кўрмайдилар. Эй Пайғамбар, сиз карга гап уқтира олармидингиз ё кўрга йўл кўрсата олармидингиз ёки йўлдан озган, очиқ залолатдаги одамни ҳидоят қила олармидингиз?!

43:41Страница 492

فَإِمَّا نَذۡهَبَنَّ بِكَ فَإِنَّا مِنۡهُم مُّنتَقِمُونَ ٤١

Мы можем забрать тебя, но Мы все равно непременно отомстим им.

Гарчи сизни уларни азоблашдан олдин вафот этдирсак ҳам, барибир Биз улардан интиқом олиб, шу дунёда ҳам, охиратда ҳам уларни азобга гирифтор қилурмиз.

43:42Страница 492

أَوۡ نُرِيَنَّكَ ٱلَّذِي وَعَدۡنَٰهُمۡ فَإِنَّا عَلَيۡهِم مُّقۡتَدِرُونَ ٤٢

Мы также может показать тебе то, что обещали им, ведь Мы властны над ними.

Ёки сизга уларга ваъда қилганимиз азобнинг бир қисмини кўрсатурмиз. Биз уларни азоблашга қодирмиз. Улар Бизга ҳаргиз бас кела олмаслар.

43:43Страница 492

فَٱسۡتَمۡسِكۡ بِٱلَّذِيٓ أُوحِيَ إِلَيۡكَۖ إِنَّكَ عَلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ ٤٣

Придерживайся того, что внушено тебе в откровении. Воистину, ты - на прямом пути.

Эй Пайғамбар, шундай бўлгач, сиз Парвардигорингиз сизга ваҳий қилган Қуръонни маҳкам ушлайверинг. Сиз заррача чалкашлиги бўлмаган ҳақ йўлдасиз.

43:44Страница 492

وَإِنَّهُۥ لَذِكۡرٞ لَّكَ وَلِقَوۡمِكَۖ وَسَوۡفَ تُسۡـَٔلُونَ ٤٤

Это - Напоминание о тебе и твоем народе (или для тебя и твоего народа), и вы будете спрошены.

Бу Қуръон сиз учун ҳам, қавмингиз учун ҳам шарафдир. Яқинда Қиёмат куни бўлганда унга иймон келтириш, унинг йўриқларига эргашиш ва унга даъват қилиш каби ишлар учун жавобгар бўласизлар.

43:45Страница 492

وَسۡـَٔلۡ مَنۡ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رُّسُلِنَآ أَجَعَلۡنَا مِن دُونِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ءَالِهَةٗ يُعۡبَدُونَ ٤٥

Спроси тех посланников, которых Мы отправили до тебя, сделали ли Мы помимо Милостивого других богов, которым можно поклоняться?

Эй Пайғамбар, ўзингиздан олдинги Биз юборган пайғамбарлардан сўранг: "Биз Раҳмондан бошқа ибодат қилинадиган маъбудлар қилибмизми?"

43:46Страница 492

وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مُوسَىٰ بِـَٔايَٰتِنَآ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِيْهِۦ فَقَالَ إِنِّي رَسُولُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٤٦

Мы уже отправили Мусу (Моисея) с Нашими знамениями к Фараону и его знати, и он сказал: «Воистину, я - посланник Господа миров».

Биз Мусони Ўз оятларимиз, мўъжизаларимиз билан Фиръавн ва унинг аъёнларига юборгандик. Мусо уларга шундай деганди: "Албатта мен барча махлуқотлар Парвардигорининг элчисиман".

43:47Страница 492

فَلَمَّا جَآءَهُم بِـَٔايَٰتِنَآ إِذَا هُم مِّنۡهَا يَضۡحَكُونَ ٤٧

Когда же он явился к ним с Нашими знамениями, они стали смеяться над ними.

Уларга Бизнинг оятларимизни, мўъжизаларимизни олиб келганида, улар бу оятларни мазах-масхара қилиб, устидан кула бошладилар.

43:48Страница 493

وَمَا نُرِيهِم مِّنۡ ءَايَةٍ إِلَّا هِيَ أَكۡبَرُ مِنۡ أُخۡتِهَاۖ وَأَخَذۡنَٰهُم بِٱلۡعَذَابِ لَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ ٤٨

Какое бы из знамений Мы ни показывали им, оно превосходило предыдущее. Мы подвергли их мучениям, чтобы они могли вернуться на прямой путь.

Фиръавн ва унинг аъёнларига Мусо алайҳиссалом олиб келган рисолатнинг ҳақ эканини исботлайдиган қайси бир оятни кўрсатган бўлсак, у ўзидан олдинги оятдан каттароқ, буюкроқ бўлган. Уларни шу дунёда жазоладик, азобладик. Шоядки, куфр йўлидан қайтсалар. Лекин уларга фойда бермади.

43:49Страница 493

وَقَالُواْ يَٰٓأَيُّهَ ٱلسَّاحِرُ ٱدۡعُ لَنَا رَبَّكَ بِمَا عَهِدَ عِندَكَ إِنَّنَا لَمُهۡتَدُونَ ٤٩

Они сказали: «О колдун! Помолись за нас твоему Господу согласно завету, который Он заключил с тобой, и тогда мы обязательно последуем прямым путем».

Улар азобга гирифтор бўлишгач, Мусо алайҳиссаломга: " Эй сеҳргар, (Бу ерда "сеҳргар" сўзи ерга уриш эмас, улуғлаш маъносида келяпти. Чунки у пайтларда сеҳргарлар ҳамма ҳурмат қиладиган энг обрўли одамлар бўлишган), Парвардигоринг сенга, агар биз иймон келтирсак, азобни бартараф этишини ваъда қилганди. Шу ваъдаси ҳаққи Унга биз учун дуо қил. Агар биздан бу балони даф қилса, биз албатта тўғри йўлга юрамиз", дедилар.

43:50Страница 493

فَلَمَّا كَشَفۡنَا عَنۡهُمُ ٱلۡعَذَابَ إِذَا هُمۡ يَنكُثُونَ ٥٠

Когда же Мы спасли их от мучений, они тотчас нарушили данное слово.

Биз улардан азобни даф қилганимизда эса, қарабсизки, улар аҳдларини бузиб турибдилар. Вафо қилмаяптилар.

43:51Страница 493

وَنَادَىٰ فِرۡعَوۡنُ فِي قَوۡمِهِۦ قَالَ يَٰقَوۡمِ أَلَيۡسَ لِي مُلۡكُ مِصۡرَ وَهَٰذِهِ ٱلۡأَنۡهَٰرُ تَجۡرِي مِن تَحۡتِيٓۚ أَفَلَا تُبۡصِرُونَ ٥١

Фараон воззвал к своему народу и сказал: «О мой народ! Разве не мне принадлежит власть над Египтом и эти реки, что текут подо мною? Разве вы не видите?

Фиръавн ўз қавмига нидо қилиб, салтанатига керилиб деди: "Эй қавмим, Миср мулки ҳам, қасрларим остидан оқиб ўтаётган мана бу Нил дарёси ҳам меники эмасми? Салтанатимни кўриб, менинг нақадар улуғ эканимни билиб олмаяпсизларми?"

43:52Страница 493

أَمۡ أَنَا۠ خَيۡرٞ مِّنۡ هَٰذَا ٱلَّذِي هُوَ مَهِينٞ وَلَا يَكَادُ يُبِينُ ٥٢

Разве я не лучше этого презренного, который едва объясняется?

Мен мана бу гапини эплаб гапира олмайдиган заиф, қочқин Мусодан кўра яхшироқман.

43:53Страница 493

فَلَوۡلَآ أُلۡقِيَ عَلَيۡهِ أَسۡوِرَةٞ مِّن ذَهَبٍ أَوۡ جَآءَ مَعَهُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ مُقۡتَرِنِينَ ٥٣

И почему на него не надеты браслеты из золота? И почему с ним не явились сопутствующие ангелы?».

Уни юборган Аллоҳ унинг пайғамбар эканини билдириб қўйиш учун унга олтин билагузукларни ёғдириб бермабди-да. Ёки у билан бирга фаришталар қатор-қатор бўлиб келишмабди-да.

43:54Страница 493

فَٱسۡتَخَفَّ قَوۡمَهُۥ فَأَطَاعُوهُۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمٗا فَٰسِقِينَ ٥٤

Он обманул свой народ (или счел свой народ легкомысленным), и они подчинились ему. Воистину, они были людьми нечестивыми.

Фиръавн қавмини лақиллатди. Қавми эса унга итоат этди. Улар Аллоҳга итоат этмайдиган фосиқ қавм эдилар.

43:55Страница 493

فَلَمَّآ ءَاسَفُونَا ٱنتَقَمۡنَا مِنۡهُمۡ فَأَغۡرَقۡنَٰهُمۡ أَجۡمَعِينَ ٥٥

Когда же они разгневали Нас, Мы отомстили им и потопили их всех.

Тинимсиз куфр келтиравериб, Бизни ғазаблантиришгач, улардан қасос олиб, ҳаммаларини ғарқ қилдик.

43:56Страница 493

فَجَعَلۡنَٰهُمۡ سَلَفٗا وَمَثَلٗا لِّلۡأٓخِرِينَ ٥٦

Мы сделали их предшественниками и назидательным примером для остальных.

Бас, Фиръавн ва унинг аъёнларини одамларга ва қавмингиз кофирларига ибрат қилиб кўрсатиладиган ўтмишга айлантирдик. Токи, одамлар кўзларини очиб, улар қилган ишларни қилмасинлар ва улардек балога гирифтор бўлмасинлар.

43:57Страница 493

۞ وَلَمَّا ضُرِبَ ٱبۡنُ مَرۡيَمَ مَثَلًا إِذَا قَوۡمُكَ مِنۡهُ يَصِدُّونَ ٥٧

А когда приводят в пример сына Марьям (Марии), твой народ радостно восклицает.

Мушриклар Аллоҳ таолонинг: "Сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиз ҳам жаҳаннам ўтинисизлар. Сизлар унга тушгувчидирсизлар", деган ояти мазмунида ўзлари ибодат қилаётган Ийсо алайҳиссалом ҳам бор, деб ўйладилар. Чунки Аллоҳ бошқа бутларга ибодат қилишдан қайтарганидек, Ийсога ибодат қилишдан ҳам қайтарганди. Шунинг учун Аллоҳ айтяптики, эй Пайғамбар, қавмингиз бақир-чақир қилиб: "Худоларимиз Ийсо мақомида бўлишига розимиз", дейдилар. Аллоҳ бунга раддия билдириб, мана бу оятни нозил қилди: "Албатта, Биз тарафимиздан гўзал (мартаба) берилган зотлар, ана ўшалар (дўзахдан) узоқ қилингувчилардир".

43:58Страница 493

وَقَالُوٓاْ ءَأَٰلِهَتُنَا خَيۡرٌ أَمۡ هُوَۚ مَا ضَرَبُوهُ لَكَ إِلَّا جَدَلَۢاۚ بَلۡ هُمۡ قَوۡمٌ خَصِمُونَ ٥٨

Они говорят: «Наши боги лучше или он?». Они приводят его тебе в пример только для того, чтобы поспорить. Они являются людьми препирающимися!

Дедилар: "Бизнинг маъбудларимиз яхшироқми ёки Ийсоми?" Сизга Ибн Забъарий ва бошқа мушриклар мисолларни ҳаққа етиб олиш учун эмас, талашиб-тортишишни ёқтирганлари учун келтирадилар. Чунки улар табиатан жанжалкаш қавмдир.

43:59Страница 493

إِنۡ هُوَ إِلَّا عَبۡدٌ أَنۡعَمۡنَا عَلَيۡهِ وَجَعَلۡنَٰهُ مَثَلٗا لِّبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ ٥٩

Он - всего лишь раб, которого Мы облагодетельствовали и сделали примером для сынов Исраила (Израиля).

Марямнинг ўғли Ийсо Аллоҳнинг бошқа бандалари қаторидаги бир банда, холос. Унга пайғамбарлик неъматини ато этдик ва уни Бани Исроил учун бир мисол қилдик. Улар Аллоҳнинг қудратини исботлаш учун шу мисолни келтирдилар. Чунки Ийсо алайҳиссалом худди Одам алайҳиссаломдек отасиз яратилган.

43:60Страница 493

وَلَوۡ نَشَآءُ لَجَعَلۡنَا مِنكُم مَّلَٰٓئِكَةٗ فِي ٱلۡأَرۡضِ يَخۡلُفُونَ ٦٠

Если бы Мы пожелали, то заменили бы вас на земле ангелами, которые бы стали вашими преемниками.

Эй Одам болалари, агар истасак, сизларни ҳалок қилиб, ўрнингизга ер юзида халифа бўладиган, ёлғиз Аллоҳгагина иболат қилиб, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайдиган фаришталарни олиб келишимиз ҳам мумкин эди.

43:61Страница 494

وَإِنَّهُۥ لَعِلۡمٞ لِّلسَّاعَةِ فَلَا تَمۡتَرُنَّ بِهَا وَٱتَّبِعُونِۚ هَٰذَا صِرَٰطٞ مُّسۡتَقِيمٞ ٦١

Воистину, он (Иса, или Коран, или Мухаммад) является признаком Часа. Нисколько не препирайтесь по поводу него (Часа) и следуйте за Мной! Это - прямой путь.

Ийсо Қиёматнинг катта аломатларидан бири бўлиб, охир замонда самодан ерга тушади. Қиёматнинг бўлишига шубҳа қилманглар. Аллоҳ тарафидан олиб келган кўрсатмаларимга эргашинглар. Мана шу сизларга олиб келганим энг тўғри йўлдир.

43:62Страница 494

وَلَا يَصُدَّنَّكُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُۖ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٞ ٦٢

И пусть дьявол не отвратит вас, ведь он является вашим явным врагом.

Шайтон ўзининг аврашлари, васвасалари билан сизларни тўғри йўлдан буриб юбормасин. У сизларга очиқ, аниқ душмандир.

43:63Страница 494

وَلَمَّا جَآءَ عِيسَىٰ بِٱلۡبَيِّنَٰتِ قَالَ قَدۡ جِئۡتُكُم بِٱلۡحِكۡمَةِ وَلِأُبَيِّنَ لَكُم بَعۡضَ ٱلَّذِي تَخۡتَلِفُونَ فِيهِۖ فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ ٦٣

Когда Иса (Иисус) явился с ясными знамениями, он сказал: «Я пришел к вам с мудростью и для того, чтобы разъяснить вам часть того, относительно чего вы расходитесь во мнениях. Бойтесь же Аллаха и повинуйтесь мне!

Ийсо қавмига ўзининг ҳақ пайғамбар эканига ёрқин далилларни келтирган пайтида деди: "Сизларга Аллоҳ тарафидан ҳикматни келтирдим ҳамда ўзинглар ихтилоф қилиб юрган диний ишларингизни тушунтириб бериш учун келдим. Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Менга ҳам итоат этиб, буйруқларимни бажаринглар ва тақиқларимдан тийилинглар".

43:64Страница 494

إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ رَبِّي وَرَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُوهُۚ هَٰذَا صِرَٰطٞ مُّسۡتَقِيمٞ ٦٤

Воистину, Аллах - мой Господь и ваш Господь. Поклоняйтесь же Ему. Это - прямой путь».

Аллоҳ менинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвардигоримиздир. Бизнинг Ундан ўзга парвардигоримиз йўқ. Бас, ихлос билан ёлғиз Унгагина ибодат қилинглар. Мана шу тавҳид ҳеч қандай эгрилиги бўлмаган энг тўғри йўлдир.

43:65Страница 494

فَٱخۡتَلَفَ ٱلۡأَحۡزَابُ مِنۢ بَيۡنِهِمۡۖ فَوَيۡلٞ لِّلَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنۡ عَذَابِ يَوۡمٍ أَلِيمٍ ٦٥

Но секты разошлись во мнениях между собой. Горе же тем, которые поступали несправедливо, от страданий в Мучительный день!

Насронийлар орасидан чиққан фирқалар Ийсо ҳақида ихтилоф қилдилар. Кимдир уни "худо" деса, яна кимдир "худонинг ўғли", деди. Яна кимдир: "Унинг ўзи ҳам, онаси ҳам икки худолар", деди. Бас, Ийсони ҳали "худо" деб, ҳали "худонинг ўғли" деб, "учтанинг учинчиси" деб, ўз жонига жабр қилган золимларга ҳалокат бўлсин. Уларни Қиёмат куни аламли азоб кутиб олади.

43:66Страница 494

هَلۡ يَنظُرُونَ إِلَّا ٱلسَّاعَةَ أَن تَأۡتِيَهُم بَغۡتَةٗ وَهُمۡ لَا يَشۡعُرُونَ ٦٦

Неужели они ожидают чего-либо, кроме Часа, который наступит для них внезапно, так что они даже не почувствуют его приближения?

Ийсо ҳақида турли ихтилофларга бораётган анави фирқалар Қиёматнинг тўсатдан, ўзлари сезмай ҳам қоладиган бир тарзда келиб қолишини кутмоқдалар, холос. Қиёмат келган пайтда улар ҳали ҳам кофирликларида давом этаётган бўлсалар, уларнинг оқибати аламли азобдир.

43:67Страница 494

ٱلۡأَخِلَّآءُ يَوۡمَئِذِۭ بَعۡضُهُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوٌّ إِلَّا ٱلۡمُتَّقِينَ ٦٧

В тот день врагами станут все любящие друзья, кроме богобоязненных.

Куфру залолат устида дўстлашганлар Қиёмат куни бир-бирларига душман бўлиб қоладилар. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқадиган тақводорларнинг дўстлиги эса боягидек давом этаверади, ҳеч қачон тўхтаб қолмайди.

43:68Страница 494

يَٰعِبَادِ لَا خَوۡفٌ عَلَيۡكُمُ ٱلۡيَوۡمَ وَلَآ أَنتُمۡ تَحۡزَنُونَ ٦٨

О рабы Мои! Сегодня вы не познаете страха и не будете опечалены.

Аллоҳ уларга шундай дейди: "Эй бандаларим, бугун сизларга келажакдан хавф йўқ. У ёқда қолиб кетган дунёвий насибаларингиз учун эса хафа ҳам бўлмайсизлар".

43:69Страница 494

ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ بِـَٔايَٰتِنَا وَكَانُواْ مُسۡلِمِينَ ٦٩

Вы были теми, которые уверовали в Наши знамения и были мусульманами.

Улар пайғамбарларига нозил қилинган Қуръонга иймон келтирганлар ва унинг кўрсатмаларига бўйсунганлар, буйруқларини бажарганлар, тақиқларидан тийилганлар.

Текст: Quranic Universal Library (Tarteel) через spa5k/tafsir_api (MIT), в зафиксированной версии. Аяты: Quran Foundation. Источники и лицензии

Содержание

Аят аль-Курси36Аль-Кахфстр. 42джуз 15Бухари 1Муслим 2999

Вид

Тема
Размер текста
Вид

Read in English