Аль-Мухтасар · Тафсир · на узбекском
الصافات
Ас-Саффат
Выстроившиеся в ряды · Мекканская · 182 аята
Аллоҳ ибодат чоғида бир текис саф тортиб турадиган фаришталар номига қасам ичди.
Аллоҳ булутларни тўсиб, Ўзи истаган тарафга ҳайдайдиган фаришталар номига қасам ичди.
Аллоҳ Ўзининг каломини тиловат қиладиган фаришталар номига қасам ичди.
Эй инсонлар, сизларнинг чин маъбудингиз биттадир, шериксиздир. У Аллоҳдир.
37:5Страница 446
رَّبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا وَرَبُّ ٱلۡمَشَٰرِقِ ٥
Он - Господь небес, земли и того, что между ними, Господь восходов.
Осмонларнинг Парвардигоридир. Ернинг Парвардигоридир. Улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигоридир. Қишин-ёзин ҳали чиқиб, ҳали ботиб турадиган қуёшнинг Парвардигоридир.
37:6Страница 446
إِنَّا زَيَّنَّا ٱلسَّمَآءَ ٱلدُّنۡيَا بِزِينَةٍ ٱلۡكَوَاكِبِ ٦
Мы украсили ближайшее небо красотой звезд (или звездами)
Дарҳақиқат, Биз ерга энг яқин осмонни жуда гўзал юлдузлар ила безадик. Улар худди тизиб қўйилган инжулар каби порлайдилар.
37:7Страница 446
وَحِفۡظٗا مِّن كُلِّ شَيۡطَٰنٖ مَّارِدٖ ٧
и оберегаем его от всякого мятежного дьявола.
Дунё осмонини юлдузлар ила ҳар бир итоатсиз шайтондан асрадик.
37:8Страница 446
لَّا يَسَّمَّعُونَ إِلَى ٱلۡمَلَإِ ٱلۡأَعۡلَىٰ وَيُقۡذَفُونَ مِن كُلِّ جَانِبٖ ٨
Они не могут прислушаться к высшему сонму, и их забрасывают со всех сторон,
Самодаги фаришталар Парвардигор тарафидан келган ваҳий, У Зотнинг шариати ёки қадари ҳақида гаплашиб турганларида уларни шайтонлар эшита олмаслар. Улар ҳар тарафдан учар юлдузлар ила қаршиликка учрайдилар, ҳайдаладилар.
37:9Страница 446
دُحُورٗاۖ وَلَهُمۡ عَذَابٞ وَاصِبٌ ٩
чтобы изгнать оттуда. Им уготованы вечные мучения.
Эшитмасликлари учун улар ҳайдаладилар. Охиратда эса уларга доимий аламли азоб бордир.
37:10Страница 446
إِلَّا مَنۡ خَطِفَ ٱلۡخَطۡفَةَ فَأَتۡبَعَهُۥ شِهَابٞ ثَاقِبٞ ١٠
Но если кто из дьяволов выхватит слово, то за ним последует яркий пылающий огонь.
Шайтонлардан биронтасининг бир илиб олгани бундан мустасно. Бу фаришталар ўртасида айланиб, ҳали ергача етиб келмаган бир сўздир. Унга ҳам бир учар юлдуз етиб олиб, куйдириб юборади. Учар юлдузлар куйдириб юборишидан олдин уни жинлар коҳинларга етказиши ва улар бирга юзни қўшиб ёлғон тўқишлари ҳам мумкин.
37:11Страница 446
فَٱسۡتَفۡتِهِمۡ أَهُمۡ أَشَدُّ خَلۡقًا أَم مَّنۡ خَلَقۡنَآۚ إِنَّا خَلَقۡنَٰهُم مِّن طِينٖ لَّازِبِۭ ١١
Спроси их (людей), они созданы прочнее или то, что Мы сотворили? Воистину, Мы сотворили их из липкой глины.
Эй Муҳаммад, анави қайта тирилишни инкор этаётган кофирлардан сўранг-чи, яратилиши қаттиқроқ, жисми кучлироқ, аъзолари улканроқ улармикинлар ёки Биз яратган осмонлар, ер ва фаришталармикин? Дарҳақиқат, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик. Шу қадар заиф нарсадан яратилган бўла туриб, яна қандай қайта тирилишни инкор қиладилар-а!
Эй Муҳаммад, сиз Аллоҳнинг қудратига, махлуқотларини қандай бошқаришига қойил қолдингиз ва мушрикларнинг қайта тирилишни инкор этишларидан ажабландингиз. Анави мушриклар эса бу ҳақда гапирганингиз сари уни масхара қилиш даражасига бордилар.
37:13Страница 446
وَإِذَا ذُكِّرُواْ لَا يَذۡكُرُونَ ١٣
Когда же им напоминают, они отказываются помнить.
Ўша мушрикларга насиҳат қилинса, унга қулоқ солмайдилар. Чунки улар бағритош одамлар. Уларга насиҳат кор қилмайди.
37:14Страница 446
وَإِذَا رَأَوۡاْ ءَايَةٗ يَسۡتَسۡخِرُونَ ١٤
Когда же они видят знамение, то высмеивают его.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақ эканига далолат қилувчи бирон белгини кўрсалар, унинг устидан куладилар, масхара қиладилар.
37:15Страница 446
وَقَالُوٓاْ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا سِحۡرٞ مُّبِينٌ ١٥
Они говорят: «Это - всего лишь очевидное колдовство.
"Муҳаммад олиб келган нарса очиқ, кўриниб турган сеҳрдан бошқа нарса эмас", дейдилар.
37:16Страница 446
أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ ١٦
Неужели мы будем воскрешены после того, как умрем и станем прахом и костями?
Ўлиб тупроқ ва чириган суякларга айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тириламизми? Ахир бундай бўлиши мумкин эмас-ку!
Ўтиб кетган боболаримиз ҳам қайта тириладиларми?
Эй Муҳаммад, уларга шундай жавоб беринг: "Ҳа, тупроқ ва чириган суякларга айланиб кетганингиздан кейин қайта тириласизлар. Олдин ўтиб кетган ота-боболарингиз ҳам. Ҳаммангиз хор-зор бўлган ҳолингизда қайта тириласизлар.
37:19Страница 446
فَإِنَّمَا هِيَ زَجۡرَةٞ وَٰحِدَةٞ فَإِذَا هُمۡ يَنظُرُونَ ١٩
Раздастся один только глас, и все они будут смотреть.
Бу иш Сур карнайига бир нафха уриш билангина юз беради. Қарабсизки, ҳаммалари Қиёмат кунининг даҳшатларини ўз кўзлари билан кўриб, энди Аллоҳ бизни нима қилар экан, дея кутиб турадилар.
37:20Страница 446
وَقَالُواْ يَٰوَيۡلَنَا هَٰذَا يَوۡمُ ٱلدِّينِ ٢٠
Они скажут: «Горе нам! Это - День воздаяния!».
Қайта тирилишни инкор қилган мушриклар: "Шўримиз қурсин! Ахир бу Аллоҳ бандаларини у дунёда қилган амалларига яраша жазолайдиган ва мукофотлайдиган Қиёмат куни-ку", деб қоладилар.
37:21Страница 446
هَٰذَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِ ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ ٢١
Это - День различения, который вы считали ложью.
Уларга шундай дейилади: "Сизлар инкор қилган ва ёлғонга чиқарган ажрим куни мана шу".
37:22Страница 446
۞ ٱحۡشُرُواْ ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ وَأَزۡوَٰجَهُمۡ وَمَا كَانُواْ يَعۡبُدُونَ ٢٢
Соберите беззаконников и им подобных и тех, кому они поклонялись
Ўша кунда фаришталарга шундай дейилади: "Золим мушрикларни ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар Аллоҳни қўйиб, ибодат қилиб юрган бутларини тўплаб, ҳаммасини жаҳаннам сари ҳайдаб боринглар. Зеро, уларнинг борар жойи ўша дўзахдир.
37:23Страница 446
مِن دُونِ ٱللَّهِ فَٱهۡدُوهُمۡ إِلَىٰ صِرَٰطِ ٱلۡجَحِيمِ ٢٣
вместо Аллаха, и укажите им на путь в Ад.
Ўша кунда фаришталарга шундай дейилади: "Золим мушрикларни ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар ибодат қилиб юрган бутларини тўплаб, ҳаммасини жаҳаннам сари ҳайдаб боринглар. Зеро, уларнинг борар жойи ўша дўзахдир.
Уларни дўзахга киритишдан олдин тўхтатиб туринглар. Олдин қилиб ўтган ишларига ҳисоб берсинлар. Ундан кейин дўзахга ҳайданглар.
Уларга қаҳр билан шундай дейилади: "Сизларга нима бўлдики, бир-бирингизга ёрдам бермаяпсизлар? У дунёда ўзаро ёрдамлашишга уста эдингизлар-ку! Бутларингизнинг ёрдам беришига ишонар эдингизлар-ку!"
Йўқ! Улар бугун бир-бирларига ёрдам беролмайдилар. Чунки улар ожиз ва нотавонлардир. Энди бугун таслим бўлиб, Аллоҳнинг амрига итоат этишдан бошқа чоралари йўқ.
37:27Страница 447
وَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَسَآءَلُونَ ٢٧
Они будут обращаться друг к другу с вопросами.
Улар бир-бирларига қараб, бир-бирларини маломат қиладилар, ўзаро хусуматлашадилар. Лекин у кун маломат ва хусуматлар фойда бермайдиган кундир.
37:28Страница 447
قَالُوٓاْ إِنَّكُمۡ كُنتُمۡ تَأۡتُونَنَا عَنِ ٱلۡيَمِينِ ٢٨
Они скажут: «Вы приходили к нам справа».
Тобелар пешволарга шундай дейдилар: "Эй улуғларимиз, сизлар бизга дин ва ҳақиқат тарафидан келиб, куфр ва ширкни чиройли қилиб кўрсатган экансизлар. Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ тарафидан олиб келган ҳақдан эса бизни бездирар эдингизлар".
37:29Страница 447
قَالُواْ بَل لَّمۡ تَكُونُواْ مُؤۡمِنِينَ ٢٩
Они ответят: «О нет! Вы сами не были верующими.
Пешволар тобеларга шундай жавоб берадилар: "Иш сизлар ўйлагандек бўлган эмас. Ўзларингиз мўмин бўлмасдан, ҳақни инкор қилиб, кофирлигингизда қолгансизлар".
37:30Страница 447
وَمَا كَانَ لَنَا عَلَيۡكُم مِّن سُلۡطَٰنِۭۖ بَلۡ كُنتُمۡ قَوۡمٗا طَٰغِينَ ٣٠
Мы не обладали властью над вами. Вы сами были людьми, преступавшими границы дозволенного.
Эй тобелар, бизда сизларни қаҳр билан мажбурлаш имкони бўлмаган-ку. Қандай қилиб, сизларни куфр, ширк ва гуноҳлар қилишга биз мажбурлаган бўлайлик? Ўзларингиз ҳаддан ошиб, куфру залолатга кетган қавм бўлгансизлар.
37:31Страница 447
فَحَقَّ عَلَيۡنَا قَوۡلُ رَبِّنَآۖ إِنَّا لَذَآئِقُونَ ٣١
Относительно нас сбылось Слово нашего Господа. Воистину, мы будем вкушать наказание.
Бас, бизга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ таолонинг: "Жаҳаннамни сен ва сенга эргашганларнинг ҳаммаси билан аниқ тўлдираман", (Сод - 85) деган огоҳлантирув ваъдаси ҳақ бўлди. Энди биз ўша ваъда қилинган азобни сўзсиз тотгувчилармиз.
37:32Страница 447
فَأَغۡوَيۡنَٰكُمۡ إِنَّا كُنَّا غَٰوِينَ ٣٢
Мы ввели вас в заблуждение, и мы сами были заблудшими».
Бас, сизларни залолат ва куфрга чақирдик. Дарҳақиқат, ўзимиз тўғри йўлдан озган эдик.
37:33Страница 447
فَإِنَّهُمۡ يَوۡمَئِذٖ فِي ٱلۡعَذَابِ مُشۡتَرِكُونَ ٣٣
Воистину, в тот день они разделят наказание.
Қиёмат куни тобелар ҳам, пешволар ҳам азоб чекишда муштаракдирлар.
37:34Страница 447
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَفۡعَلُ بِٱلۡمُجۡرِمِينَ ٣٤
Воистину, так Мы поступаем с грешниками.
Ўшаларга азобни тоттирганимиз каби бошқа жиноятчиларни ҳам шундай қиламиз.
37:35Страница 447
إِنَّهُمۡ كَانُوٓاْ إِذَا قِيلَ لَهُمۡ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ يَسۡتَكۡبِرُونَ ٣٥
Когда им говорили: «Нет божества, кроме Аллаха», - они превозносились
Анави мушрикларга: "Аллоҳдан ўзга буйруғини бажариш ва тақиқидан тийилишга арзийдиган маъбуд йўқдир", дейилганда катта кетиб, мутакаббирлик қилиб, У Зотга бўйсунишдан бош тортдилар.
37:36Страница 447
وَيَقُولُونَ أَئِنَّا لَتَارِكُوٓاْ ءَالِهَتِنَا لِشَاعِرٖ مَّجۡنُونِۭ ٣٦
и говорили: «Неужели мы откажемся от наших богов ради одержимого поэта?».
Ўзларича кофирликларига ҳужжат келтириб: "Бир мажнун шоирни деб худоларимизга ибодат қилишни тарк қилар эканмизми?", дейдилар. Мажнун шоир деганда Пайғамбар алайҳиссаломни назарда тутадилар.
37:37Страница 447
بَلۡ جَآءَ بِٱلۡحَقِّ وَصَدَّقَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ ٣٧
О нет! Он принес истину и подтвердил правдивость посланников.
Бу жуда катта туҳмат. Пайғамбар алайҳиссалом ҳаргиз мажнун ҳам, шоир ҳам бўлган эмас. У зот Аллоҳни ягона илоҳ деб билиш ва пайғамбарларга эргашишга даъват этувчи Қуръонни олиб келган. Олдинги пайғамбарлар Аллоҳ тарафидан тавҳид ва охиратни исботлаш учун келганларини тасдиқ этган. Уларга мутлақо хилоф қилмаган.
37:38Страница 447
إِنَّكُمۡ لَذَآئِقُواْ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡأَلِيمِ ٣٨
Вы непременно вкусите мучительные страдания,
Эй мушриклар, кофирлигингиз ва пайғамбарларни ёлғончига чиқарганингиз боис қиёмат куни аниқ аламли азобни тотгувчисизлар.
37:39Страница 447
وَمَا تُجۡزَوۡنَ إِلَّا مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ٣٩
и получите воздаяние только за то, что вы совершали.
Эй мушриклар, сизларга куфр ва гуноҳлар каби қилиб ўтган ишларингизга яраша жазо берилур.
37:40Страница 447
إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلۡمُخۡلَصِينَ ٤٠
Это не относится лишь к избранным (или искренним) рабам Аллаха.
Лекин Аллоҳга холис ибодат қиладиган мўминлар бу азобдан нажот топадилар.
Ана ўша мухлис бандалар учун ризқ бордир. Аллоҳ уларга ризқ бергай. Ёқимлилиги, гўзаллиги, давомийлиги аниқ бўлган бир ризқ.
Бу ризқ - энг ёқимли, энг ширин турли хил мевалардир. Боз устига уларга даражаларини юксалтириш ва Аллоҳнинг муборак юзига боқиш насиб бўлишидек иззат-икром кўрсатилур.
Шуларнинг барчаси ҳеч қачон тугамайдиган, узилиб қолмайдиган ноз-неъмат жаннатларида юз беради.
Сўриларда бир-бирларига қараб ястаниб ўтирадилар.
37:45Страница 447
يُطَافُ عَلَيۡهِم بِكَأۡسٖ مِّن مَّعِينِۭ ٤٥
Их будут обходить с чашей родникового напитка (вина),
Уларга қадаҳларда булоқ сувидек соф шароблар айлантириб турилур.
Ранги оппоқ. Ўзи хуштаъм. Одам ичиб тўймайди. Ичган сари ичгиси келаверади.
37:47Страница 447
لَا فِيهَا غَوۡلٞ وَلَا هُمۡ عَنۡهَا يُنزَفُونَ ٤٧
Он не лишает рассудка и не пьянит.
У дунёдаги ароқ каби бўлмайди. Унда маст қиладиган ҳеч нарса йўқ. Уни ичган одам ақлини йўқотмайди. Ақли ҳам, жисми ҳам боягидек саломат тураверади.
37:48Страница 447
وَعِندَهُمۡ قَٰصِرَٰتُ ٱلطَّرۡفِ عِينٞ ٤٨
Возле них будут гурии, потупляющие взоры, большеглазые,
Жаннатда уларнинг ҳузурида гўзал кўзларини эридан бошқага қаратмайдиган покиза аёллар бор.
У кўзлар шу қадар оппоқки, ҳали бирон қўл тегмаган тухумларга ўхшайди.
37:50Страница 447
فَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَسَآءَلُونَ ٥٠
Они будут обращаться друг к другу с вопросами.
Жаннатийлар бир-бирларига қараб ўтириб, ўтмишлари ҳақида, шу дунёда қилиб ўтган ишлари ҳақида бир-бирларидан сўрайдилар.
37:51Страница 447
قَالَ قَآئِلٞ مِّنۡهُمۡ إِنِّي كَانَ لِي قَرِينٞ ٥١
Один из них скажет: «Был у меня товарищ.
Мўминлардан бири шундай дейди: "Дунёда менинг бир дўстим бўлиб, қайта тирилишни инкор қиларди.
37:52Страница 448
يَقُولُ أَءِنَّكَ لَمِنَ ٱلۡمُصَدِّقِينَ ٥٢
Он говорил: «Неужели ты принадлежишь к числу верующих?
Менга инкор этиш ва масхара қилиш оҳангида шундай дерди: "Эй дўст, ростдан ҳам сен ўликларнинг қайта тирилишини тасдиқлайсанми?"
37:53Страница 448
أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَدِينُونَ ٥٣
Неужели мы получим воздаяние после того, как мы умрем и станем прахом и костями?»»
Ўлиб тупроқ ва чириган суякларга айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тирилиб, бу дунёда қилиб ўтган ишларимиз учун жазога тортиламизми?
Мўмин дўсти жаннатий биродарларига деди: "Қайта тирилишни инкор қилган бу дўстимнинг оқибати қандай бўлганини сизлар ҳам бир кўринглар".
37:55Страница 448
فَٱطَّلَعَ فَرَءَاهُ فِي سَوَآءِ ٱلۡجَحِيمِ ٥٥
Он взглянет и увидит его в середине Ада.
Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди.
37:56Страница 448
قَالَ تَٱللَّهِ إِن كِدتَّ لَتُرۡدِينِ ٥٦
Он скажет: «Клянусь Аллахом! Ты чуть было не погубил меня.
Деди: "Эй дўст, Аллоҳга қасамки, мени ҳам куфрга, қайта тирилишни инкор этишга чақириб, дўзахга итариб юборишингга оз қолган экан".
37:57Страница 448
وَلَوۡلَا نِعۡمَةُ رَبِّي لَكُنتُ مِنَ ٱلۡمُحۡضَرِينَ ٥٧
Если бы не милость моего Господа, то я оказался бы в числе ввергнутых в Геенну.
Аллоҳнинг менга ато этган ҳидоят ва тавфиқ неъмати бўлмаганида азобга тайёрлаб қўйилганлар сафида бўлиб қолар эдим.
Биз жаннатийлар ҳеч қачон ўлмаймиз.
37:59Страница 448
إِلَّا مَوۡتَتَنَا ٱلۡأُولَىٰ وَمَا نَحۡنُ بِمُعَذَّبِينَ ٥٩
после нашей первой смерти? Неужели мы никогда не будем подвергнуты мучениям?».
Дунё ҳаётида бўлиб ўтган биринчи ўлганимиз бундан мустасно. Биз жаннатда абадий қоламиз ва биз кофирлар каби азобланмаймиз.
Парвардигоримизнинг бизни дўзахдан асраб, жаннатга киритиши ва унда абадий қолдириши тенгсиз, мислсиз буюк зафардир.
Ҳаракат қиладиганлар мана шундай буюк зафар учун ҳаракат қилсинлар. Зеро, энг фойда берадиган тижорат мана шу.
37:62Страница 448
أَذَٰلِكَ خَيۡرٞ نُّزُلًا أَمۡ شَجَرَةُ ٱلزَّقُّومِ ٦٢
Это угощение лучше или дерево заккум?
Аллоҳ Ўзининг мухлис бандаларига тайёрлаб қўйган мана шу абадий жаннат яхшироқ зиёфатми, мартабами ёки Қуръонда лаълатланган заққум дарахтими? У кофирларнинг таоми бўлиб, тўйдирмайди, юқмайди.
37:63Страница 448
إِنَّا جَعَلۡنَٰهَا فِتۡنَةٗ لِّلظَّٰلِمِينَ ٦٣
Мы сделали его искушением для беззаконников.
Биз бу дарахтни золимлар алданадиган бир фитна қилиб қўйдик. Улар фитнага учиб: "Дарахтни ўт еб юборади, у олов ичида ўсиши мумкин эмас", дейишгача бордилар.
37:64Страница 448
إِنَّهَا شَجَرَةٞ تَخۡرُجُ فِيٓ أَصۡلِ ٱلۡجَحِيمِ ٦٤
Это - дерево, которое растет из основания Ада.
Заққум дарахти дўзах қаърида ўсадиган бир сассиқ дарахтдир.
Унинг мевалари шайтоннинг бошларидек хунук, бемаза ва сассиқдир. Кўринишининг хунуклиги таъмининг ҳам сассиқлигини англатади.
37:66Страница 448
فَإِنَّهُمۡ لَأٓكِلُونَ مِنۡهَا فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ ٦٦
Они будут пожирать их и наполнять ими свои животы.
Кофирлар унинг бемаза, сассиқ, хунук мевасидан ейдилар ва бўш қоринларини у билан тўлдирадилар.
37:67Страница 448
ثُمَّ إِنَّ لَهُمۡ عَلَيۡهَا لَشَوۡبٗا مِّنۡ حَمِيمٖ ٦٧
Потом они (плоды заккума) будут смешаны для них с кипятком.
Заққум мевасидан еганларидан кейин уларга қайноқ сув ҳам аралаштирилади.
Шундан кейин улар яна жаҳаннам азобига қайтариладилар. Улар азобдан азобга кўчиб юрадилар.
37:69Страница 448
إِنَّهُمۡ أَلۡفَوۡاْ ءَابَآءَهُمۡ ضَآلِّينَ ٦٩
Воистину, они нашли своих отцов заблудшими
Бу кофирлар ота-боболарини йўлдан озган ҳолда топганлар ва ҳеч бир ҳужжатсиз улардан ўрнак олганлар ва уларга тақлид қилганлар.
Энди улар адашиш бобида шошганларича ота-боболарининг изидан бормоқдалар.
37:71Страница 448
وَلَقَدۡ ضَلَّ قَبۡلَهُمۡ أَكۡثَرُ ٱلۡأَوَّلِينَ ٧١
До них впало в заблуждение большинство первых поколений.
Олдингиларнинг кўплари аниқ адашганлар. Эй Пайғамбар, сизнинг қавмингиз биринчи адашган уммат эмас.
37:72Страница 448
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا فِيهِم مُّنذِرِينَ ٧٢
Мы посылали к ним предостерегающих увещевателей.
Ўша умматларга Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган пайғамбарлар юбордик. Улар эса кофир бўлдилар.
37:73Страница 448
فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُنذَرِينَ ٧٣
Посмотри же, каким был конец всех тех, кого предостерегали,
Эй Пайғамбар, Пайғамбарларнинг огоҳлантиришларига қулоқ солмаган қавмларнинг оқибати нима бўлганига қаранг. Шу қилмишлари туфайли улар дўзахга кирдилар ва унда абадий қолиб кетдилар.
37:74Страница 448
إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلۡمُخۡلَصِينَ ٧٤
кроме избранных (или искренних) рабов Аллаха.
Аллоҳга холис иймон келтирган бандалар бундан мустасно. Улар кофирлар тортадиган азобдан топадилар.
37:75Страница 448
وَلَقَدۡ نَادَىٰنَا نُوحٞ فَلَنِعۡمَ ٱلۡمُجِيبُونَ ٧٥
Нух (Ной) воззвал к Нам, а ведь Мы прекрасно отвечаем на молитвы.
Нуҳ алайҳиссалом уни ёлғончига чиқарган қавмига қарши дуо қилганди. Бас, Биз нақадар яхши ижобат қилгувчилармиз. Унинг дуосини тезда ижобат айладик.
37:76Страница 448
وَنَجَّيۡنَٰهُ وَأَهۡلَهُۥ مِنَ ٱلۡكَرۡبِ ٱلۡعَظِيمِ ٧٦
Мы спасли его и его семью от великой печали
Уни, оиласини ва мўминларни қавмининг озоридан ҳам, тўфонга ғарқ бўлишдан ҳам асраб қолдик. Тўфон кофирлар устига тушган буюк мусибат эди.
Унга, оиласига ва мўминларгагина нажот бериб, кофирларни ғарқ айладик.
37:78Страница 449
وَتَرَكۡنَا عَلَيۡهِ فِي ٱلۡأٓخِرِينَ ٧٨
Мы оставили о нем в последующих поколениях добрую молву.
Кейинги авлодлар орасида уни мақтайдиган, олқишлайдиган яхши ном қолдирдик.
Кейинги авлодлар Нуҳга саломатлик, омонлик тилайдилар. Шунинг ўзигина эмас. Уни мақтайдилар ва яхши ном билан ёдга оладилар.
Аллоҳга тўкис тоат-ибодат қиладиган муҳсинларни Нуҳ алайҳиссаломни мукофотлагандек мукофотлаймиз.
37:81Страница 449
إِنَّهُۥ مِنۡ عِبَادِنَا ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ٨١
Воистину, он - один из Наших верующих рабов.
Дарҳақиқат, Нуҳ Аллоҳга итоат этадиган мўмин бандаларимиздандир.
Қолганларни тўфонга ғарқ айладик. Улардан асар ҳам қолмади.
37:83Страница 449
۞ وَإِنَّ مِن شِيعَتِهِۦ لَإِبۡرَٰهِيمَ ٨٣
Ибрахим (Авраам) был одним из его приверженцев.
Иброҳим ҳам Нуҳнинг динидадир. Ҳар иккиси ҳам Аллоҳни ягона илоҳ деб билишга даъват қилганлар.
37:84Страница 449
إِذۡ جَآءَ رَبَّهُۥ بِقَلۡبٖ سَلِيمٍ ٨٤
Вот он пришел к своему Господу с непорочным сердцем.
Эсланг! Ўшанда у Парвардигорига ширкдан холи соф дил билан келганди. Халқига холис Аллоҳ учун насиҳат қилганди.
37:85Страница 449
إِذۡ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوۡمِهِۦ مَاذَا تَعۡبُدُونَ ٨٥
Он сказал своему отцу и своему народу: «Чему вы поклоняетесь?
Ўшанда отаси ва мушрик қавмини койиб: "Аллоҳни қўйиб, нималарга ибодат қиляпсизлар?", деганди.
37:86Страница 449
أَئِفۡكًا ءَالِهَةٗ دُونَ ٱللَّهِ تُرِيدُونَ ٨٦
Неужели вы жаждете других богов, помимо Аллаха, измышляя ложь?
Аллоҳни қўйиб, сохта худоларга ибодат қиласизларми?
Эй қавмим, оламлар Парвардигори ҳақида қандай гумондасизлар? Уни қўйиб, бошқаларга ибодат қиляпсизлар. У билан учрашган пайтингизда аҳволингиз не кечади? Сизларни нима қилади, деб ўйлайсизлар?
Иброҳим юлдузларга тикилиб қарар экан, қавми билан байрамга бормаслик учун баҳона қидирарди.
Қавми билан байрамга бормаслик учун "Мен касалман", деди.
Текст: Quranic Universal Library (Tarteel) через spa5k/tafsir_api (MIT), в зафиксированной версии. Аяты: Quran Foundation. Источники и лицензии