Аль-МухтасарКаф · 50:1–45

Аль-Мухтасар · Тафсир · на узбекском

ق

Каф

Каф · Мекканская · 45 аятов

50:1Страница 518

قٓۚ وَٱلۡقُرۡءَانِ ٱلۡمَجِيدِ ١

Каф. Клянусь славным Кораном!

Қоф. Бу каби ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг аввалида айтиб ўтилди. Қуръони Каримда жуда маънолар бор, хайр бор, барака бор. Аллоҳ ана шу Қуръонга қасам ичиб айтяптики, Қиёмат куни ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун албатта қайта тириласизлар.

50:2Страница 518

بَلۡ عَجِبُوٓاْ أَن جَآءَهُم مُّنذِرٞ مِّنۡهُمۡ فَقَالَ ٱلۡكَٰفِرُونَ هَٰذَا شَيۡءٌ عَجِيبٌ ٢

Но удивились они тому, что к ним явился предостерегающий увещеватель из них самих, и неверующие сказали: «Это - нечто удивительное!

Уларнинг ҳақни тан олмасликларига сабаб сизнинг ёлғон гапираётганингизни билиб қолганлари эмас. Улар сизнинг ростгўй эканингизни жуда яхши биладилар. Бунинг сабаби бошқа ёқда. Улар огоҳлантирувчи пайғамбар фаришталардан эмас, ўзларига ўхшаган бир одам бўлиб чиққанидан ажабландилар. Шундан ажабланишиб: "Пайғамбарнинг ўзимизга ўхшаган бир одам бўлиши жуда қизиқ-ку", дедилар.

50:3Страница 518

أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗاۖ ذَٰلِكَ رَجۡعُۢ بَعِيدٞ ٣

Неужели это (воскрешение) произойдет после того, как умрем и станем прахом? Это возвращение невероятно!».

Ўлиб, тупроққа айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тириламизми? Чириб кетган жасадларимизга қайтадан жон кирадими? Бўлиши мумкин эмас. Буни ақл бовар қилмайди.

50:4Страница 518

قَدۡ عَلِمۡنَا مَا تَنقُصُ ٱلۡأَرۡضُ مِنۡهُمۡۖ وَعِندَنَا كِتَٰبٌ حَفِيظُۢ ٤

Мы знаем, что земля отнимает от них, и у Нас есть сохраняющее (или хранимое) Писание.

Улар ўлганларидан кейин замин уларнинг жасадларини еб битираётганини билиб турибмиз. Ҳаммаси Бизга аён. Биздан яширин ҳеч нарса йўқ. Бизда уларнинг ҳаётлик пайтларига алоқадор бўладими, ўлганларидан кейинги ишларга тегишли бўладими, Аллоҳнинг ҳамма тақдирини битиб, сақлаб қўйган китоб бор.

50:5Страница 518

بَلۡ كَذَّبُواْ بِٱلۡحَقِّ لَمَّا جَآءَهُمۡ فَهُمۡ فِيٓ أَمۡرٖ مَّرِيجٍ ٥

Но они сочли ложью истину, когда она явилась к ним, и теперь они находятся в замешательстве.

Балки Пайғамбар алайҳиссалом Қуръонни олиб келган пайтда анави мушриклар уни ёлғонга чиқардилар. Уларнинг иши доим беқарорлик. Бир қарорга кела олмай, иккиланаверадилар.

50:6Страница 518

أَفَلَمۡ يَنظُرُوٓاْ إِلَى ٱلسَّمَآءِ فَوۡقَهُمۡ كَيۡفَ بَنَيۡنَٰهَا وَزَيَّنَّٰهَا وَمَا لَهَا مِن فُرُوجٖ ٦

Неужели они не смотрели на то, как Мы построили и украсили небо над ними? В нем нет расщелин.

Қайта тирилишни ёлғонга чиқараётган анави мушриклар тепаларидаги самога, уни қандай яратганимизга, бино қилганимизга, юлдузлар ила безаб қўйганимизга, унинг ҳеч қандай тешиклари, ёриқлари йўқ эканига назар ташламайдиларми?! Мана шундай самони яратган Зот ўликларни қайта тирилтира олмай қолармиди?!

50:7Страница 518

وَٱلۡأَرۡضَ مَدَدۡنَٰهَا وَأَلۡقَيۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ وَأَنۢبَتۡنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوۡجِۭ بَهِيجٖ ٧

Мы простерли землю, установили на ней незыблемые горы и взрастили на ней всякие великолепные пары растений

Заминни яшашга қулай бўлиши учун ёйиб қўйдик. Барқарор, қимирламай туриши учун унга мустаҳкам тоғларни ўрнатдик. Унда жуда гўзал турли хил ўсимликлар ва дарахтларни ундирдик, ўстирдик.

50:8Страница 518

تَبۡصِرَةٗ وَذِكۡرَىٰ لِكُلِّ عَبۡدٖ مُّنِيبٖ ٨

для разъяснения и напоминания каждому рабу, который обращается к Аллаху.

Буларнинг ҳаммасини ҳар бир Парвардигорига қайтиб, тоат-ибодат қиладиган банда учун кўрсатма ва ибрат қилиб яратдик.

50:9Страница 518

وَنَزَّلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ مُّبَٰرَكٗا فَأَنۢبَتۡنَا بِهِۦ جَنَّٰتٖ وَحَبَّ ٱلۡحَصِيدِ ٩

Мы ниспослали с неба благословенную воду и взрастили посредством нее сады и зерна собранного урожая,

Осмондан фойдаси ва яхшилиги мўл бўлган ёмғирни ёғдириб, у билан боғларни ва ўриб олинадиган дон-дунларни ўстирдик.

50:10Страница 518

وَٱلنَّخۡلَ بَاسِقَٰتٖ لَّهَا طَلۡعٞ نَّضِيدٞ ١٠

и высокие финиковые пальмы с висящими рядами плодами.

Мевали новдалари зич жойлашган баланд хурмо дарахтларини ҳам ўстирдик.

50:11Страница 518

رِّزۡقٗا لِّلۡعِبَادِۖ وَأَحۡيَيۡنَا بِهِۦ بَلۡدَةٗ مَّيۡتٗاۚ كَذَٰلِكَ ٱلۡخُرُوجُ ١١

Таково пропитание для рабов. Мы оживили ею мертвую землю. Таким же будет выход из могил!

Бу ўстирганларимиз ҳаммаси бандалар учун ризқдир. Улардан ейдилар, озуқаланадилар. Яна у билан қуриб-қақраб ётган шаҳарни яшнатдик, ўлик ерни тирилтирдик. Ўликларни тирилтиришимиз ҳам худди шунга ўхшайди.

50:12Страница 518

كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ وَأَصۡحَٰبُ ٱلرَّسِّ وَثَمُودُ ١٢

До них сочли лжецами посланников народ Нуха (Ноя), жители Расса и самудяне,

Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмаганлардан олдин ҳам кўп қавмлар ўзларининг пайғамбарларини ёлғончига чиқарганлар. Нуҳ қавми, қудуқ эгалари ва Самуд қабиласи шулар жумласидандир.

50:13Страница 518

وَعَادٞ وَفِرۡعَوۡنُ وَإِخۡوَٰنُ لُوطٖ ١٣

адиты, народ Фараона и братья Лута (Лота),

Од, Фиръавн ва Лут қавми ҳам ёлғончига чиқарганлар.

50:14Страница 518

وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡأَيۡكَةِ وَقَوۡمُ تُبَّعٖۚ كُلّٞ كَذَّبَ ٱلرُّسُلَ فَحَقَّ وَعِيدِ ١٤

жители Айки и народ Тубба (Тобба). Все они сочли лжецами посланников, и сбылась Моя угроза.

Дарахтзор эгалари бўлган Шуайб қавми ва Яман подшоҳи бўлган Туббаъ қавми ҳам Аллоҳнинг пайғамбарларини ёлғончига чиқардилар. Бас, ҳаммалари Аллоҳ ваъда қилган азобга ҳақли тарзда лойиқ бўлиб қолдилар.

50:15Страница 518

أَفَعَيِينَا بِٱلۡخَلۡقِ ٱلۡأَوَّلِۚ بَلۡ هُمۡ فِي لَبۡسٖ مِّنۡ خَلۡقٖ جَدِيدٖ ١٥

Разве Мы изнемогли после первого сотворения? Но они сомневаются в новом сотворении (воскрешении).

Дастлаб сизларни яратишдан ожизлик қилдикмики, яна янгидан яратишга ожизлик қилсак?! Асло ундай эмас. Фақат улар яна янгидан яралиш қандай бўлишини тасаввур қила олмай ҳайратланиб, шубҳаланиб туришибди.

50:16Страница 519

وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ وَنَعۡلَمُ مَا تُوَسۡوِسُ بِهِۦ نَفۡسُهُۥۖ وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنۡ حَبۡلِ ٱلۡوَرِيدِ ١٦

Мы сотворили человека и знаем, что нашептывает ему душа. Мы ближе к нему, чем яремная вена.

Дарҳақиқат, инсонни яратдик. Кўнглидан қандай ўйлар, фикрлар ўтаётганини ҳам билиб турамиз. Биз унга юраги билан туташган жон томиридан ҳам яқинроқмиз.

50:17Страница 519

إِذۡ يَتَلَقَّى ٱلۡمُتَلَقِّيَانِ عَنِ ٱلۡيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ قَعِيدٞ ١٧

Двое ангелов сидят справа и слева и принимают (записывают деяния).

Зеро, унинг ҳар бир ишини икки қабул қилгувчи фаришта қабул қилиб туради. Уларнинг бири ўнг тарафида ўтирса, иккинчиси чап тарафида ўтиради.

50:18Страница 519

مَّا يَلۡفِظُ مِن قَوۡلٍ إِلَّا لَدَيۡهِ رَقِيبٌ عَتِيدٞ ١٨

Стоит ему произнести слово, как при нем оказывается готовый наблюдатель.

Бирон сўз айтса, ўша заҳоти унинг ҳузурида ҳозиру нозир турган бир кузатувчи фаришта ёзиб қўяди.

50:19Страница 519

وَجَآءَتۡ سَكۡرَةُ ٱلۡمَوۡتِ بِٱلۡحَقِّۖ ذَٰلِكَ مَا كُنتَ مِنۡهُ تَحِيدُ ١٩

Смертельная агония явится с истиной. Вот то, чего ты избегал!

Ўлим шиддати чиндан етиб келди. Энди ундан қочиб бўлмайди. Эй ғофил инсон, сен қочиб юрган нарса мана шу эди.

50:20Страница 519

وَنُفِخَ فِي ٱلصُّورِۚ ذَٰلِكَ يَوۡمُ ٱلۡوَعِيدِ ٢٠

И подуют в Рог. Это - День угрозы!

Сурга вакил қилинган фаришта уни иккинчи марта чалди. Бу Қиёмат кунидир. Кофирлар ва осийларга азоб ваъда қилинган кундир.

50:21Страница 519

وَجَآءَتۡ كُلُّ نَفۡسٖ مَّعَهَا سَآئِقٞ وَشَهِيدٞ ٢١

И каждая душа явится вместе с погонщиком и свидетелем.

Ҳар бир жонни бир фаришта ҳайдаб келди. Яна бир фаришта эса унинг қилган ишларига гувоҳ бўлиб келди.

50:22Страница 519

لَّقَدۡ كُنتَ فِي غَفۡلَةٖ مِّنۡ هَٰذَا فَكَشَفۡنَا عَنكَ غِطَآءَكَ فَبَصَرُكَ ٱلۡيَوۡمَ حَدِيدٞ ٢٢

Ты был беспечен к этому, но Мы сорвали с тебя твое покрывало, и острым является сегодня твой взор.

Ҳайдаб келинаётган инсонга шундай дейилади: "У дунёда шаҳватлару лаззатларга берилиб, мана шу кундан ғафлатда қолган эдинг. Кўзингдан ғафлат пардасини кўтардик. Энди азобу уқубатларни ўз кўзинг билан кўрасан. Бугун кўзинг жуда ўткир кўради.

50:23Страница 519

وَقَالَ قَرِينُهُۥ هَٰذَا مَا لَدَيَّ عَتِيدٌ ٢٣

Его товарищ (ангел) скажет: «Вот то, что подготовлено у меня».

Унинг ҳамроҳи, яъни, унга вакил қилинган фаришта деди: "Мендаги унинг амали мана шу. Камайтирилмаган ҳам, кўпайтирилмаган ҳам".

50:24Страница 519

أَلۡقِيَا فِي جَهَنَّمَ كُلَّ كَفَّارٍ عَنِيدٖ ٢٤

Вдвоем бросайте в Геенну каждого упрямого неверующего,

Аллоҳ ўша ҳайдаб ва гувоҳ бўлиб келаётган фаришталарга айтади: "Ҳар бир ҳақни тан олмай, саркашлик қилган кўрнамак кофирни дўзахга улоқтиринглар".

50:25Страница 519

مَّنَّاعٖ لِّلۡخَيۡرِ مُعۡتَدٖ مُّرِيبٍ ٢٥

который отказывал в добре, совершал преступления и терзался сомнениями,

Аллоҳ вожиб қилган ҳақиқатдан қайтараверадиган, Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошаверадиган, Аллоҳнинг ваъдаларига шубҳа билан қарайверадиган зўравонни.

50:26Страница 519

ٱلَّذِي جَعَلَ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ فَأَلۡقِيَاهُ فِي ٱلۡعَذَابِ ٱلشَّدِيدِ ٢٦

который признавал наряду с Аллахом другого бога. Бросайте их в тяжкие мучения!».

Ширк келтириб, Аллоҳ билан бирга яна бир илоҳни қилиб олиб, унга ибодат қиладиган мушрикни. Бас, уни қаттиқ азобга улоқтиринглар.

50:27Страница 519

۞ قَالَ قَرِينُهُۥ رَبَّنَا مَآ أَطۡغَيۡتُهُۥ وَلَٰكِن كَانَ فِي ضَلَٰلِۭ بَعِيدٖ ٢٧

Его товарищ (дьявол) скажет: «Господь наш! Я не сбивал его с пути. Он сам находился в глубоком заблуждении».

Унинг шайтон ҳамроҳи ўзини оқлаб деди: "Парвардигоро, уни мен йўлдан оздирмадим. Унинг ўзи ҳақдан анча узоқлашиб, адашиб кетганди".

50:28Страница 519

قَالَ لَا تَخۡتَصِمُواْ لَدَيَّ وَقَدۡ قَدَّمۡتُ إِلَيۡكُم بِٱلۡوَعِيدِ ٢٨

Он скажет: «Не препирайтесь предо Мной. Я предупреждал вас заранее.

Аллоҳ деди: "Менинг ҳузуримда тортишманглар. Бундан фойда йўқ. У дунёда Менга куфр келтириб, осийлик қилганларга пайғамбарларим орқали қаттиқ азобни ваъда қилганман".

50:29Страница 519

مَا يُبَدَّلُ ٱلۡقَوۡلُ لَدَيَّ وَمَآ أَنَا۠ بِظَلَّٰمٖ لِّلۡعَبِيدِ ٢٩

Мое Слово неизменно, и Я не поступаю несправедливо с рабами».

Менинг ҳузуримда айтилган гап, берилган ваъда ўзгартирилмас. Мен бандаларга зулм қилгувчи ҳам эмасман. Уларнинг яхшиликларини камайтириб ёки ёмонликларини кўпайтириб юбормайман. Ҳар кимга қилган ишига яраша жазо ёки мукофот бераман.

50:30Страница 519

يَوۡمَ نَقُولُ لِجَهَنَّمَ هَلِ ٱمۡتَلَأۡتِ وَتَقُولُ هَلۡ مِن مَّزِيدٖ ٣٠

В тот день Мы скажем Геенне: «Заполнилась ли ты?». Она скажет: «Нет ли добавки?».

У кунда жаҳаннамга: "Кофирлар ва осийларга тўлдингми?", деймиз. У эса Парвардигори учун кофирлардан ғазабланиб: "Яна қўшимча борми?", дейди.

50:31Страница 519

وَأُزۡلِفَتِ ٱلۡجَنَّةُ لِلۡمُتَّقِينَ غَيۡرَ بَعِيدٍ ٣١

А Рай приблизится к богобоязненным и окажется неподалеку.

Жаннат Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотларга яқинлаштирилди. Улар жаннатдаги неъматларни кўриб турдилар.

50:32Страница 519

هَٰذَا مَا تُوعَدُونَ لِكُلِّ أَوَّابٍ حَفِيظٖ ٣٢

Вот то, что обещано вам для каждого обращающегося к Аллаху и помнящего (помнящего свои грехи и предписания религии или соблюдающего предписания религии),

Уларга шундай дейилади: "Мана шу Аллоҳга қайтган, тавба қилган ҳамда Парвардигор буюрган вазифаларга риоя қилган зотлар учун ваъда қилинган мукофотдир".

50:33Страница 519

مَّنۡ خَشِيَ ٱلرَّحۡمَٰنَ بِٱلۡغَيۡبِ وَجَآءَ بِقَلۡبٖ مُّنِيبٍ ٣٣

который боялся Милостивого, не видя Его воочию, и явился с обращающимся сердцем.

Кимлар Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмайдиган жойда ҳам тақво қилсалар, Аллоҳга интилиб, қайта-қайта тавбалар қилиб, соғлом қалб билан йўлиқсалар, уларга шундай дейилади: "Жаннатга ўзингларга ёқмайдиган нарсалардан омон ҳолда, тинч, хотиржам киринглар. Бу кун мангулик кунидир. Унда тугаб қолиш, якунланиш, ниҳояланиш бўлмайди".

50:34Страница 519

ٱدۡخُلُوهَا بِسَلَٰمٖۖ ذَٰلِكَ يَوۡمُ ٱلۡخُلُودِ ٣٤

Им будет сказано: «Входите сюда с миром. Это - День вечности!».

Уларга шундай дейилади: "Жаннатга ўзингларга ёқмайдиган нарсалардан омон ҳолда, тинч, хотиржам киринглар. Бу кун мангулик кунидир. Унда тугаб қолиш, якунланиш, ниҳояланиш бўлмайди".

50:35Страница 519

لَهُم مَّا يَشَآءُونَ فِيهَا وَلَدَيۡنَا مَزِيدٞ ٣٥

Там для них уготовано все, что они пожелают, а Мы добавим еще (позволим взглянуть на Лик Аллаха).

Уларга жаннатда истаган нарсалари муҳайё қилинади. Битмас-туганмас неъматлар ичида бўладилар. Бундан ташқари яна Бизнинг ҳузуримизда уларга аталган кўз кўриб қулоқ эшитмаган, ҳатто хаёлга ҳам келмайдиган неъматлар ҳам бор. Аллоҳнинг Жамолини кўриш шулар жумласидандир.

50:36Страница 520

وَكَمۡ أَهۡلَكۡنَا قَبۡلَهُم مِّن قَرۡنٍ هُمۡ أَشَدُّ مِنۡهُم بَطۡشٗا فَنَقَّبُواْ فِي ٱلۡبِلَٰدِ هَلۡ مِن مَّحِيصٍ ٣٦

Сколько же Мы истребили до них поколений, которые превосходили их мощью! Они странствовали по земле. Но разве они могли сбежать?

Ўтмишда анави ҳақни ноҳаққа чиқараётган Макка мушрикларидан кўра қудратилироқ қанча авлодни ҳалок этганмиз. Ўшанда улар бирон нажот, қочгани жой бормикин, дея шаҳарма-шаҳар изғиб юргандилар.

50:37Страница 520

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكۡرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُۥ قَلۡبٌ أَوۡ أَلۡقَى ٱلسَّمۡعَ وَهُوَ شَهِيدٞ ٣٧

Воистину, в этом заключено напоминание для тех, у кого есть сердце, кто прислушивается и присутствует при этом.

Бу ишда, яъни, ўтган умматларнинг ҳалок этилишида ақл юритадиган қалби бор ёки бепарво бўлмасдан, сидқидилдан қулоқ соладиган одам учун эслатма-ибрат бордир.

50:38Страница 520

وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ وَمَا مَسَّنَا مِن لُّغُوبٖ ٣٨

Мы сотворили небеса, землю и то, что между ними, за шесть дней, и Нас ничуть не коснулась усталость.

Дарҳақиқат, осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Ҳолбуки, уларни бир лаҳзада яратиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Яҳудийлар айтганидек, Биз чарчаб кетмадик.

50:39Страница 520

فَٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ قَبۡلَ طُلُوعِ ٱلشَّمۡسِ وَقَبۡلَ ٱلۡغُرُوبِ ٣٩

Терпеливо сноси то, что они говорят, и прославляй хвалой твоего Господа перед восходом солнца и перед закатом.

Эй Пайғамбар, яҳудийлар ва бошқалар айтаётган гапларга сабр қилинг. Қуёш чиқишидан олдин бомдодни, ботишидан олдин эса асрни ўқиб, ҳамду сано, тасбеҳ айтинг.

50:40Страница 520

وَمِنَ ٱلَّيۡلِ فَسَبِّحۡهُ وَأَدۡبَٰرَ ٱلسُّجُودِ ٤٠

Прославляй Его в некоторые часы ночи и после земных поклонов.

Туннинг бир қисмида ҳам У Зотга ибодат қилинг ва намозлардан кейин тасбеҳ айтинг.

50:41Страница 520

وَٱسۡتَمِعۡ يَوۡمَ يُنَادِ ٱلۡمُنَادِ مِن مَّكَانٖ قَرِيبٖ ٤١

Слушай! В тот день глашатай воззовет поблизости (или прислушайся в тот день, когда глашатай воззовет поблизости).

Эй Пайғамбар, Сурга дам уришга вакил этилган фаришта унга иккинчи марта яқин жойдан дам урадиган кунда қулоқ солинг.

50:42Страница 520

يَوۡمَ يَسۡمَعُونَ ٱلصَّيۡحَةَ بِٱلۡحَقِّۚ ذَٰلِكَ يَوۡمُ ٱلۡخُرُوجِ ٤٢

В тот день они услышат звук истинно. Это - День выхода из могил.

Бутун халойиқ қайта тирилиш қичқириғини шак-шубҳасиз, чиндан эшитадиган кунда. Бу кун ўликлар ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун қабрлардан чиқиб келадиган кундир.

50:43Страница 520

إِنَّا نَحۡنُ نُحۡيِۦ وَنُمِيتُ وَإِلَيۡنَا ٱلۡمَصِيرُ ٤٣

Воистину, Мы оживляем и умерщвляем, и к Нам предстоит прибытие.

Жон берадиган ҳам, жон оладиган ҳам Бизмиз. Бу ишни Биздан бошқа ҳеч ким қила олмайди. Қиёмат куни ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун ёлғиз Бизнинг ҳузуримизга қайтилади.

50:44Страница 520

يَوۡمَ تَشَقَّقُ ٱلۡأَرۡضُ عَنۡهُمۡ سِرَاعٗاۚ ذَٰلِكَ حَشۡرٌ عَلَيۡنَا يَسِيرٞ ٤٤

В тот день земля разверзнется для них, когда они будут спешить. Нам легко собрать их таким образом.

Қабрда ётганлар учун тепаларидаги ер ёрилиб, шошиб чиқиб келадилар. Бу тўплаш Биз учун енгилдир.

50:45Страница 520

نَّحۡنُ أَعۡلَمُ بِمَا يَقُولُونَۖ وَمَآ أَنتَ عَلَيۡهِم بِجَبَّارٖۖ فَذَكِّرۡ بِٱلۡقُرۡءَانِ مَن يَخَافُ وَعِيدِ ٤٥

Нам лучше знать, что они говорят, и тебе не надо принуждать их. Увещевай же Кораном тех, кто страшится Моей угрозы.

Анави ҳақни ноҳаққа чиқараётган кимсалар айтаётган гапларни Биз яхши биламиз. Эй Пайғамбар, сиз уларни мажбурлаб иймонга келтирадиган зўравон эмассиз. Сиз фақат Аллоҳ етказиб қўйишни буюрган ишни етказиб қўясиз, холос. Бас, кофирлар ва осийларга аталган азоб ҳақидаги ваъдамдан қўрқадиган зотларга Қуръон билан насиҳат қилинг. Зеро, ана шу қўрқадиган зотларгина Қуръонга ва ундаги насиҳатларга қулоқ соладилар.

Текст: Quranic Universal Library (Tarteel) через spa5k/tafsir_api (MIT), в зафиксированной версии. Аяты: Quran Foundation. Источники и лицензии

Содержание

Аят аль-Курси36Аль-Кахфстр. 42джуз 15Бухари 1Муслим 2999

Вид

Тема
Размер текста
Вид

Read in English