Аль-Мухтасар · Тафсир · на узбекском
المنافقون
Аль-Мунафикун
Лицемеры · Мединская · 11 аятов
63:1Страница 554
إِذَا جَآءَكَ ٱلۡمُنَٰفِقُونَ قَالُواْ نَشۡهَدُ إِنَّكَ لَرَسُولُ ٱللَّهِۗ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ إِنَّكَ لَرَسُولُهُۥ وَٱللَّهُ يَشۡهَدُ إِنَّ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ لَكَٰذِبُونَ ١
Когда лицемеры приходят к тебе, они говорят: «Свидетельствуем, что ты - Посланник Аллаха». Аллах знает, что ты - Его Посланник, и Аллах свидетельствует, что лицемеры являются лжецами.
Эй Пайғамбар, мунофиқлар сизнинг олдингизга келганларида дилларидаги куфрни яшириб, ўзларини мусулмон қилиб кўрсатиб: "Гувоҳлик берамизки, сен Аллоҳнинг чин пайғамбарисан", дейдилар. Аллоҳ сиз Унинг чин пайғамбари эканингизни билади. Аллоҳ гувоҳлик берадики, мунофиқлар бу даъволарида аниқ ёлғончилардир.
63:2Страница 554
ٱتَّخَذُوٓاْ أَيۡمَٰنَهُمۡ جُنَّةٗ فَصَدُّواْ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِۚ إِنَّهُمۡ سَآءَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ٢
Они сделали свои клятвы щитом и сбили других с пути Аллаха. Воистину, скверно то, что они совершают!
Мўминлигига қасам ичиб, қасамини қалқон қилиб, ўзини ўлимдан ва асирликдан асраб қолдилар. Одамларни эса шак-шубҳаларга солиб, иймондан чалғитишга уриндилар. Уларнинг ёлғон иймонлари, мунофиқликлари нақадар манфур иш!
63:3Страница 554
ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ ءَامَنُواْ ثُمَّ كَفَرُواْ فَطُبِعَ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ فَهُمۡ لَا يَفۡقَهُونَ ٣
Это потому, что они уверовали, а затем стали неверующими. Затем их сердца были запечатаны, и теперь они не разумеют.
Бунга сабаб шуки, улар мунофиқлик қилиб, ёлғондан тил учида иймон келтирдилар. Дилларида эса иймондан асар ҳам йўқ. Кейин яширин тарзда Аллоҳга куфр келтирдилар. Шу билан уларнинг дилларига муҳр босилди. Энди улар рушду ҳидоят нима, ўнгланиш нима, билмайдилар, англамайдилар.
63:4Страница 554
۞ وَإِذَا رَأَيۡتَهُمۡ تُعۡجِبُكَ أَجۡسَامُهُمۡۖ وَإِن يَقُولُواْ تَسۡمَعۡ لِقَوۡلِهِمۡۖ كَأَنَّهُمۡ خُشُبٞ مُّسَنَّدَةٞۖ يَحۡسَبُونَ كُلَّ صَيۡحَةٍ عَلَيۡهِمۡۚ هُمُ ٱلۡعَدُوُّ فَٱحۡذَرۡهُمۡۚ قَٰتَلَهُمُ ٱللَّهُۖ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ ٤
Когда ты смотришь на них, их тела восхищают тебя. Когда они говорят, ты слушаешь их слова. Они подобны прислоненным бревнам. Всякий крик они считают обращенным против них. Они являются врагами - остерегайся же их. Да погубит их Аллах! До чего же они отвращены от истины!
Уларни кўрсангиз, бўй-бастлари, салобати, кўркамлиги сизни ҳайратга солади. Гапирсалар, гапларига маҳлиё бўлиб қулоқ соласиз. Эй Пайғамбар, улар сизнинг олдингизда суяб қўйилган ходаларга ўхшайдилар. Ҳеч нарсани англамайдилар. Қўрқувлари шу даражадаки, ҳар бир шовқинни ўзларига қарши қаратилган бир бало-офат, деб биладилар. Улар ҳақиқий душманлардир. Эй Пайғамбар, улардан эҳтиёт бўлинг. Тағин найранг ишлатиб, сизларингизни фош этиб юборишмасин. Аллоҳ уларни лаънатласин. Ҳужжату далиллар шу қадар очиқ-равшан бўлиб турса-да, яна қандай қилиб иймондан юз ўгирар эканлар-а!
63:5Страница 555
وَإِذَا قِيلَ لَهُمۡ تَعَالَوۡاْ يَسۡتَغۡفِرۡ لَكُمۡ رَسُولُ ٱللَّهِ لَوَّوۡاْ رُءُوسَهُمۡ وَرَأَيۡتَهُمۡ يَصُدُّونَ وَهُم مُّسۡتَكۡبِرُونَ ٥
Когда им говорят: «Придите, чтобы Посланник Аллаха попросил для вас прощения», - они качают головой, и ты видишь, как они надменно отворачиваются.
Агар ўша мунофиқларга: "Қилган ишингиз учун Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдига узр сўраб келинглар. Шунда у зот сизлар учун Аллоҳдан мағфират сўрайди", дейилса, масхара қилиб, бошларини буриб кетадилар. Уларнинг ҳақни қабул қилишдан ва унга бўйсунишдан ўзларини катта олиб, юз буриб кетаётганларини кўрасиз.
63:6Страница 555
سَوَآءٌ عَلَيۡهِمۡ أَسۡتَغۡفَرۡتَ لَهُمۡ أَمۡ لَمۡ تَسۡتَغۡفِرۡ لَهُمۡ لَن يَغۡفِرَ ٱللَّهُ لَهُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلۡفَٰسِقِينَ ٦
Попросишь ты для них прощения или не станешь просить для них прощения - им все равно. Аллах не простит их. Воистину, Аллах не ведет прямым путем нечестивых людей.
Эй Пайғамбар, улар учун мағфират сўрадингизми ёки мағфират сўрамадингизми, фарқи йўқ. Аллоҳ уларни ҳеч қачон мағфират қилмайди. Аллоҳ гуноҳ кетидан гуноҳ қилаверадиган итоатсиз, фосиқ қавмни мағфират қилмас.
63:7Страница 555
هُمُ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ لَا تُنفِقُواْ عَلَىٰ مَنۡ عِندَ رَسُولِ ٱللَّهِ حَتَّىٰ يَنفَضُّواْۗ وَلِلَّهِ خَزَآئِنُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَلَٰكِنَّ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ لَا يَفۡقَهُونَ ٧
Именно они говорят: «Ничего не тратьте на тех, кто возле Посланника Аллаха, пока они не покинут его». Аллаху принадлежат сокровищницы небес и земли, но лицемеры не понимают этого.
"Аллоҳнинг пайғамбари ҳузуридаги камбағаллар ва Мадина атрофидан келган аъробийларга эҳсон қилманглар, токи унинг олдидан тарқаб кетсинлар", дейдиган кимсалар ана ўшалардир. Ҳолбуки, осмонлару ернинг хазиналари ёлғиз Аллоҳникидир. Ўзи истаган бандасига ризқини мўл қилиб беради. Лекин мунофиқлар буни билмайдилар, англамайдилар.
63:8Страница 555
يَقُولُونَ لَئِن رَّجَعۡنَآ إِلَى ٱلۡمَدِينَةِ لَيُخۡرِجَنَّ ٱلۡأَعَزُّ مِنۡهَا ٱلۡأَذَلَّۚ وَلِلَّهِ ٱلۡعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِۦ وَلِلۡمُؤۡمِنِينَ وَلَٰكِنَّ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ لَا يَعۡلَمُونَ ٨
Они говорят: «Когда мы вернемся в Медину, то могущественные среди нас непременно изгонят оттуда презренных». Могущество присуще Аллаху, Его Посланнику и верующим, но лицемеры не знают этого.
Уларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Убай айтади: "Агар Мадинага қайтсак, азиз хорни ундан албатта чиқариб юборади". Бу гапи билан ўзи ва қавмини азиз, Муҳаммад алайҳиссалом ва саҳобаларни эса хор демоқчи бўлади. Лекин азизлик Абдуллоҳ ибн Убайники эмас, Аллоҳники, пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар буни билмайдилар.
63:9Страница 555
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تُلۡهِكُمۡ أَمۡوَٰلُكُمۡ وَلَآ أَوۡلَٰدُكُمۡ عَن ذِكۡرِ ٱللَّهِۚ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ ٩
О те, которые уверовали! Пусть ваше имущество и ваши дети не отвлекают вас от поминания Аллаха. А те, которые поступают таким образом, окажутся потерпевшими убыток.
Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиган зотлар, мол-давлатларингиз ва бола-чақаларингиз сизларни намоз каби Ислом буюрган фарзларни адо этишдан чалғитиб қўймасин. Ким мол-давлати ва бола-чақаси билан банд бўлиб, намоз ва бошқа фарзлардан чалғиса, уларни адо этмаса, бас, ана ўшалар Қиёмат куни ўзларини ҳам, оилаларини ҳам қўлдан бой берган ҳақиқий зарар кўргувчилардир.
63:10Страница 555
وَأَنفِقُواْ مِن مَّا رَزَقۡنَٰكُم مِّن قَبۡلِ أَن يَأۡتِيَ أَحَدَكُمُ ٱلۡمَوۡتُ فَيَقُولَ رَبِّ لَوۡلَآ أَخَّرۡتَنِيٓ إِلَىٰٓ أَجَلٖ قَرِيبٖ فَأَصَّدَّقَ وَأَكُن مِّنَ ٱلصَّٰلِحِينَ ١٠
Расходуйте из того, чем Мы вас наделили, до того, как вас постигнет смерть и вы скажете: «Господи! Предоставь мне недолгую отсрочку, и я буду раздавать милостыню и стану одним из праведников».
Бировингизга ўлим келиб: "Парвардигорим, мени озгина муддатга кечиктириб турсанг, мол-давлатимдан Аллоҳ йўлида садақа қилиб, Аллоҳнинг солиҳ бандаларидан бўлиб олардим", деб қолишидан олдин Биз сизларга ризқ қилиб берган мол-давлатлардан эҳсон қилинглар.
63:11Страница 555
وَلَن يُؤَخِّرَ ٱللَّهُ نَفۡسًا إِذَا جَآءَ أَجَلُهَاۚ وَٱللَّهُ خَبِيرُۢ بِمَا تَعۡمَلُونَ ١١
Аллах не предоставит отсрочки душе, если наступил ее срок. Аллах ведает о том, что вы совершаете.
Бир жоннинг умри тугаб, ажали келгач, Аллоҳ уни асло кечиктирмас! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан Хабардордир. У Зотдан бирон амалингиз яширин қолмас. Яқинда ўша амалларингизга яраша сизларга жазо ёки мукофот берур.
Текст: Quranic Universal Library (Tarteel) через spa5k/tafsir_api (MIT), в зафиксированной версии. Аяты: Quran Foundation. Источники и лицензии