Al-Mukhtasar · Tafsir · in Uzbek
الأعلى
Al-A'la
The Most High · Meccan · 19 ayahs
Энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизни эслаб, улуғлар экансиз, номини тилга олиб, Уни ҳар қандай нуқсондан покланг!
У инсонни мукаммал қилиб яратиб, қоматини расо қилган Зотдир.
У бутун мавжудотнинг жинси, тури ва хусусиятларини белгилаб, уларни ўзига мос нарсага, яшаш тарзига йўллаб қўйган Зотдир.
У ҳайвонларингиз ўтлаб юришлари учун ердан ўт-ўланни чиқариб,
кейин навниҳол, яшил бўлган ўт-ўланларни қорамтир қуруқ чўпларга айлантирган Зотдир.
87:6Page 591
سَنُقۡرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰٓ ٦
We will make you recite, [O Muḥammad], and you will not forget,
Эй Пайғамбар, илгари Қуръонни унутиб қўйишдан чўчиб, тез ўқиб, Жаброилдан ўтиб кетардингиз. Энди бундай қилманг. Зеро, Биз сизга Қуръонни ўқитиб, қалбингизга жойлаб қўямиз ва сиз уни ҳеч қачон унутмайсиз.
87:7Page 591
إِلَّا مَا شَآءَ ٱللَّهُۚ إِنَّهُۥ يَعۡلَمُ ٱلۡجَهۡرَ وَمَا يَخۡفَىٰ ٧
Except what Allāh should will. Indeed, He knows what is declared and what is hidden.
Бир ҳикмат туфайли Аллоҳ унутишингизни хоҳлагани бундан мустасно. Аллоҳ таоло ошкору яширин нарсаларни билади, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди.
Сизга Аллоҳ рози бўладиган, яъни, жаннатга олиб борадиган амалларни осон қилиб қўямиз.
Одамларга Биз сизга ваҳий қилган Қуръон билан насиҳат қилинг. Модомики, эслатмага қулоқ солишар экан, эслатаверинг.
Сизнинг насиҳатларингиздан Аллоҳдан қўрқадиган кишилар сабоқ оладилар. Ана шундай кишиларгина ваъз-насиҳатдан фойдаланадилар.
Насиҳатдан кофир одам ўзини олиб қочади. У одамларнинг энг бадбахти бўлади. Дўзахга киришдан ҳам ортиқроқ бадбахтлик бўлиши мумкинми?!
87:12Page 591
ٱلَّذِي يَصۡلَى ٱلنَّارَ ٱلۡكُبۡرَىٰ ١٢
[He] who will [enter and] burn in the greatest Fire,
Ўша бадбахт охиратдаги энг катта оловга киради, унинг иссиғини бошидан ўтказиб, жаҳаннамда абадий қийналади.
Жаҳаннамда абадий қолади. У ерда бошдан кечираётган азобдан на ўлиб қутилади ва на тирик бўлиб, яхши ҳаёт кечира олади.
Ширку маъсиятдан ўзини пок тутган инсон мурод-мақсадига етиб, нажот топади.
Парвардигорини турли хил машруъ зикрлар билан ёдга олганлар ва намозни тўкис адо этганлар нажот топади.
Ораларида катта тафовут бўлишига қарамасдан, сизлар шу дунё ҳаётини охиратдан устун қўйиб, афзал кўряпсизлар.
Охират дунёнинг барча роҳату лаззатларидан кўра афзалроқ ва боқийроқдир. Чунки охиратдаги неъматлар ҳеч қачон узилмайди.
Сизга айтиб ўтган бу буйруқлару хабарлар, Қуръондан олдин туширилган саҳифаларда ҳам мавжуддир.
Иброҳим ва Мусо алайҳиссаломларга туширилган саҳифаларда.
Text: Quranic Universal Library (Tarteel), via spa5k/tafsir_api (MIT), at a fixed version. The ayahs: Quran Foundation. Sources and licences